АРМ дан фойдаланиш қоидалари

«Ахборот-ресурс марказидан фойдаланиш қоидалари» Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш мажлисининг 2006 йил 6 ноябрь баённомаси билан тасдиқланган

 

      “Тасдиқлайман”
Тошкент саноат касб-ҳунар коллежи директори
Самиев А.А.______________
«____»______________2011й.

 

 

Ахборот - ресурс марказидан фойдаланиш қоидалари

 

1.    Умумий қоидалар

 

            1.1. Ахборот-ресурс маркази (АРМ) фаолияти демократия, инсонпарварлик, умумий фойдаланишга қулайлик  умуминсоний қадриятлар устуворлиги, фуқаролик, шахснинг эркин камол топиш принципларига асосланади.

            1.2.АРМ хизматидан фойдаланиш бепул, айрим хизмат турлари пуллик хизмат кўрсатиш усулида, белгиланган тартибда, тегишли қонуний ҳужжатлар асосида олиб борилади, унга ҳақ тўлаш миқдори Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида белгиланади

 

2.    АРМнинг асосий вазифалари

 

            2.1.Универсал ахборот-ресурсларнинг, миллий ва чет эл нашрлари (босма, аудиовизуал, электрон нашрлар  ва бошқалар)фондини шакллантириш, сақлаш ва  бериш.

            2.2.Фойдаланувчиларга АРМда  ҳамда минтақанинг Ахборот-кутубхона маркази (АКМ)даги ҳужжатлар ва  бошқа материалларни олиш имкониятини яратиш.

 

 

3.    Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

            3.1. АРМдан фойдаланиш ҳуқуқи мазкур АРМ хизмат кўрсатадиган ҳудудда яшайдиган фуқаролиги, ёши, ижтимоий ва бошқа жиҳатдан мансублигидан қатъи назар, барча аҳолига, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилади. Ушбу ҳуқуқ ахборот ресурслари билан тўлдиришнинг, ахборотларни, шу жумладан кутубхоналараро абонемент тизими орқали, шунингдек кутубхона-ахборот хизмати кўрсатишнинг бошқа шакллари билан таъминланади.

         3.2. Фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

          АРМ фондидан исталаган ҳужжатларни вақтинча фойдаланиш учун олиш, шунингдек минтақанинг АКМдан ҳужжатларнинг босма ёки электрон нусхаларини ҳужжатларни электрон воситасида етказиб бериш тизими орқали буюртма қилиш орқали буюртма қилиш ва олиш;

           библиографик, маълумот-ахборот  хизматидан  ҳамда АРМ томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг бошқа турларидан фойдаланиш;

 -        АРМ томонидан ўтказиладиган оммавий ахборот тадбирларида қатнашиш;

 -        АРМ жамоатчилик кенгашига сайлаш ва сайланиш.

3.3. Фойдаланувчилар АРМга аъзо бўлиш учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани, паспортни ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни, зарур миқдордаги фотосуратларни тақдим этадилар ҳамда китобхон формуляри ва рўйхатдан ўтказиш варақасини расмийлаштириш учун  маълумотлар берадилар.

3.4. Фойдаланувчиларга бир йўла фойдаланиш учун бериладиган ҳужжатлар сони АРМ томонидан якка ҳолда тартибга солинади.

Ноёб ва қимматли нашрлар ҳамда ҳужжатлар, шунингдек эълон қилинмаган материаллар фойдаланувчиларга белгиланган тартибда берилади.

3.5. АРМ фондларида зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда фойдаланувчилар уларга нусхаларини минтақанинг АКМдан олиши мумкин.

3.6. Фойдаланувчилар АРМдан олинган ҳужжатларни ва бошқа материалларни эҳтиёт қилиши шарт.

  Фойдаланувчи ҳужжатлар ва материалларни олишда уларни кўздан      кечириши ва улардан бирон-бир нуқсон борлиги аниқланганда бу тўғрида АРМ ходимига маълум қилиниши керак.

3.7.АРМ фондига зарар етказган шахслар қонун ҳужжатларига    мувофиқ моддий, жиноий ёки бошқача тарзда жавоб берадилар.

         3.8. АРМ фондидан олинган ҳужжат ва материалларни йўқотган ёхуд уларга тиклаб бўлмайдиган даражада зиён етказган фойдаланувчилар уларни тегишли равишда худди шундай ёки АРМ ходимлари томонидан тенг қимматли деб эътироф этилган (шу жумладан нусхалари билан) ҳужжатлар ва материаллар билан алмаштириш, алмаштириб бўлмаган тақдирда уларнинг қийматини бир неча баравар миқдорда тўланиши шарт. Қийматининг неча баравар миқдорда тўлаши АРМ мутахассислари ёки жалб этилган мутахассислар томонидан, йўқотилган ёки яроқсизлантирилган ҳужжатнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳамда амалдаги тартибга солувчи ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

3.9. АРМдан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун фойдаланувчилар АРМдан фойдаланиш ҳуқуқидан АРМ маъмурияти томонидан белгиланган муддатга маҳрум қилиниши мумкин.

 

4.   АРМнинг фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятлари

 

4.1. АРМ фондларидаги ҳужжатлар ва  материалларни уларнинг сақланишини таъминловчи белгиланган                 қоидаларга мувофиқ ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланишни амалга ошириш; маълумотнома-библиографик аппаратни, шу жумладан электрон каталогни юритиш; тавсиянома тусидаги библиографик қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

4.2. АРМ қуйидагиларга мажбур:

фойдаланувчиларни АРМдаги ва ундан ташқаридаги барча ахборот ресурсларидан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш;

          фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва энг тўлиқ қондириш;

           кутубхона, библиографик, маълумотнома-ахборотхизмати кўрсатишни такомиллаштириш, ушбу мақсадларда фойдаланувчилар билан якка тартибда ва гуруҳлар бўйича  иш олиб боришнинг турли шаклларидан фойдаланиш;

фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишда юксак маданият ва малакалиликни таъминлаш, зарур ҳужжатлар ва материалларни қидириб топиш ва олишда зарур ёрдам кўрсатиш;

фойдаланувчиларнинг қизиқишлари ва ахборотларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш асосида турли манбалардаги ахборот ресурсларини берган ҳолда табақалаштирилган кутубхона-ахборот ҳизмати кўрсатишни амалга ошириш;

зарур ахборотни қидириб топишга ўқитишда мустақилликни амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш ва мустақил равишда таълим олиш кўникмаларини ривожлантиришг кўмаклашиш;  

фондларда зарур ҳужжатлар ва материаллар мавжуд бўлмаган тақдирда уларни қидириб топиш ишларини амалга ошириш ҳамда уларни  кутубхоналараро абонемент, шу жумладан ҳалқаро абонемент тизими орқали тақдим этиш;

оммавий тадбирларни юқори савияда ўтказиш;

АРМнинг ижобий нуфузини яратишга кўмаклашиш. АРМ фондларини ва унинг томонидан кўрсатиладиган хизматларни реклама қилиш, фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда уларнинг талабларига мувофиқ янги хизматларни ташкил этиш.