Биз ҳақимизда

Мирзо Улугбек туманидаги Ахборот Кутубхона Маркази раҳбари Алимходжаева Татьяна Сергеевна       

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-4354-сонли қарори билан Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг тасарруфидаги 12 та вилоят ахборот-кутубхона марказларида 186 та туман ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилганлиги ва Тошкент шаҳрининг 10 туманида ҳам АКМлар ташкил этилганлиги муносабати билан Мирзо Улуғбек туман АКМ ташкил этилди. 

Бизнинг АКМ фаолияти аҳолини ахборот билан таъминлаш учун керакли шарт-шароитлар яратиб бериш, ўсиб келаётган авлодни интеллектуал эҳтиёжини қондириш, маданий, маънавий-ахлоқий меросимизни сақлаб қолишга йўналтирилган.

Барча кўрсаткичлар меъёрий ҳужжатларга асосан тасдиқланган.

АКМ «Китобхон»

АКМ «Каталогизатор»

Бу аҳолини барча қатламларига фонд билан фойдаланиш учун чексиз имкониятлар яратиб беради. АКМ хизматлари билан мактаб ўқувчилари, тадбиркорлик билан шауғулланувчи инсонлар, ижодкорлар, ўқитувчилар таркиби, айниқса ёшлар  – 1000тадан зиёд киши фойдаланади.

Электрон ахборот ташувчи воситалари ва босма адабиёт билан фондни жамлаш учун бизнинг АКМ  албатта инобатга олинади. Ҳозирги вақтда АКМ фойдаланувчилари учун замонавий техник воситалар билан таъминланган замонавий ўқув заллар ва бошқа хоналар тақдим этилган. Буларда: компьютерлар-16та, нусха кўчириш техникаси, аудио-видео аппаратура, ноутбук ва катта электрон ахборот ташувчи воситалар фонди мавжуд.   Биз  ўз фаолиятимизда Интернет билан фойдаланамиз ва ёшлар дунё қарашини Интернетнинг чексиз имкониятлари орқали кенгайтириб борамиз.

Йиллик иш режаси  ва муҳим саналар тақвими асосида олиб борилади. Улар ҳақидаги маълумотлар ОАВ орқали ёки бизнинг Web-сайтда ёритилади.

Ҳар йили АКМ турли жамоат ташкилотлари  – маҳалла, туман, Россия чет эл Маркази, туман Мудофаа бўлими, Шаҳар болалар ижодиёти маркази билан ҳамкорликда бажариладиган иш  режалари асосида шартномалар тузади.

АКМ фаолиятида Тошкентдаги Гёте-институт билан ҳамкорлик асосида АКМ фаҳри бўлган, бугунги кунни талабига жавоб бера оладиган, замонавий немис ўқув зали ташкил қилингани муҳим ўринни эгаллагайди.

Ушбу катта ишни 14 кишидан иборат, асосан олий маълумотга эга бўлган, юқори профессионал даражали жамоа амалга оширмоқда. Вақти-вақти билан биз Тошкент маданият институти ва Ахборот технологиялари университети томонидан ташкил қилинган  малака ошириш курсларида билимимизни ошириб бормоқдамиз.

Ўз фаолиятида давомида АКМ ходимлари илғор АКМларнинг тажрибаларини, меъёрий ҳужжатлар, Республикамизда  барча АКМлар учун координацион марказ ҳисобланган Алишер Навоий номли Миллий кутубхона томонидан яратилган услубий қўлланмалар ёрдамида иш олиб бормоқда.

АКМ ходимлари ўз фаолиятида янги технологияларини қўллашлиги  - фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш даражасини кўтарилишига ва АКМнинг замонавий ахборот бўшлида ўз ўрнини эгаллашга ёрдам беради.