RU
ўз
o‘z
DE
Олтин мерос рукнида (16 сентябрь – Баҳовуддин Нақшбандий куни)
Гарибларни курган ерда огритмангиз,
Заиф куриб гарибларга тош отмангиз,
Марказий Осиёда XIV асрда пайдо бўлган яна бир йирик тасаввуфий тариқат — «Нақшбандия» тариқатидир. Бу тариқат Хожа Муҳаммад Баҳовуддин Нақшбанд номи билан боғлиқцир. Нақшбанд 1318 йилда Бухоро ёнидаги Қасри Ҳиндуён қишлоғида туғилади (сўнгра Ҳазрати Нақшбанд шарофати билан бу қишлоқ «Қасри Орифон» деб атала бошлаган). 1354 йилда вафот этган мутасаввуф олим Хожа Муҳаммад Бобои Самоси Баҳовуддин Нақшбанднинг Бухоро ёнидаги Қасри Ҳиндуён қишлоғида пайдо бўлишини олдиндан башорат қилган экан. Мазкур мутасаввуф донишманд ёш Баҳовуддинни ўзига ўғил қилиб олади ва ҳар томонлама уни тарбия қилади. Вафотидан олдин уни ўз шогирди Саййид Мир Кулолга топширади. Шу зайлда ёш Баҳовуддин ўша даврдаги атоқли мутасаввуф Саййид Мир Кулол қарамоғида таълим олган.
XV асрнинг кўп олим-фозиллари, давлат арбоблари, санъаткорлари Нақшбандия таълимотидан кенг фойдаландилар, унга ўта ижобий муносабатда бўлдилар. Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483—1530) даврида, ундан кейинги XVI—XVII асрларда бу жараён анча тезлашади. Нақшбандия тариқати XVI асрда Хожа Муҳаммад ал-Боқий Кобулий (вафоти 1605) Ҳиндистонга боргандан сўнг Ҳинд тупроғида ҳам бу авж олади. Бу машҳур мутасаввуф олим Афғон ва Ҳинд юртларида Хожа Боқибилло номи билан машҳурдир. Унинг шогирди Хожа Аҳмад Форуқ Сирҳиндий (1563—1624) эса Нақшбандия таълимотининг XVII асрда Ҳиндистонда ёйилишида катта роль ўйнаган.
Хожа Баҳовуддин Нақшбандни Марказий Осиё халқлари жуда юксак қадрлайдилар. Ҳозирги мустақил жумҳуриятимиз шароитида «Яссавия», «Кубравия», «Нақшбандия» каби ўлкамизда (Туркистонда) вужудга келган тариқатлар энди бизда ҳам ҳар томонлама чуқур ўрганила бошланди. Хожа Аҳмад Яссавий, Шайх Нажмиддин Кубро ва Хожа Баҳовуддин Нақшбанд сингари мутасаввуф донишмандларнинг поклик, тўғрилик, меҳр-шафқат, адлу инсоф, имондорлик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик каби илғор умумбашарий фикрлари давримизга ҳамоҳанг бўлиб, келажак учун хизмат қилади. 1993 йилда Ўзбекистонда Баҳовуддин Нақшбанднинг 675 йиллиги зўр тантаналар билан ўтказилди, унга бағишлаб қатор асарлар нашр этилди, халқаро илмий конференциялар бўлиб ўтди. Бухородаги Нақшбанд номи билан боғлиқ бўлган ёдгорликлар қайтадан тикланди.
![]() |
•Комилжон Раҳимов
•Хожагон – Нақшбандия тариқати ва етти пир. – Т.: «Янги аср авлоди», 2003. – 124 б.
•Маънавиятимиз даргалари – Етти пир ҳақидаги бу асар маънавий оламингизни бойтишига шак-шубҳа йўқ.
|
![]() |
•Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
•Нақшбандия: вазифалар, зикрлар. – «Хилол» нашриёт-матбааси, 2019. – 160 б.
•Бу асарларнинг барчаси назарий таълимотлардан иборат. Шунинг учун бизда назарий эмас, амалий соҳада муаммолар пайдо бўла бошлади. Бўлганда ҳам анча жиддий ва хатарли бўлди. Бу сафар ишкал бемазҳаблардан эмас, тасаввуфчиман деб даъво қилиб юрган сохта тасаввуфчилардан чиқди. Минг афсуслар бўлсинким, бундайлар ҳам орамизда анчагина. Улар асосан диний саводи оз, қолоқ тушунчаларни ўзига сингдириб олган кимсалардир. Уларнинг «шайхлари ҳам мерос йўли билан ёки асоссиз равишда раҳбар бўлиб олган кимсалардир. Бу эса ўз навбатида катта муаммоларга сабаб бўлиши турган гап.
|
![]() |
•Султонмурод Олим
•Нақшбанд ва Навоий. – Т.: “Ўқитувчи”, 1996. – 216 б.
•Қўлингиздаги нашрда улуғ авлиё Баҳоуддин Нақшбанд билан даҳо шоир Алишер Навоийни ўзаро боғлаб турган талай ришталар хусусида сўз юритилади.
|
![]() |
•Шейх Мухаммад Назим аль-Хаккани
•Суфийские практики тариката Накшбандия. – Орёл: ИНБИ, 2005. – 234 с.
•В этой книге автор раскрывает грандиозную картину непрерывного процесса эволюции человеческого сознания, руководимого Учителями с глубокой древности.
|
![]() |
Абул Мухсин Мухаммад Бакир Макамат. Ступени суфийского пути великого шейха Бахауддина Накшбанда. – М.: Китони, 2013. – 272 с. Предлагаемая Вашему вниманию книга - первая попытка перевода на русский язык трактата, из первых уст повествующего о жизни и духовных поисках величайшего мастера суфийского пути Хазрата Бахауддина Накшбанда. Книга предназначена для всех, кто интересуется духовным наследием мусульманского Востока. |