Халқаро оила куни

16.05.22 Мирзо Улуғбек тумани ахборот-кутубхона марказида ҳар йили ўтказиладиган 15 май Халқаро оила кунига бағишланган китоб кўргазмаси бўлиб ўтди.

Халқаро оила кунини ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти эътиборини оилавий қадриятларга ва оила институти билан боғлиқ муаммоларга қаратишдан иборат.

АКМ мутахассислари "Оила бебаҳо неъмат" номли китоб кўргазмасини тайёрладилар ва кутубхона китобхонлари учун библиографик шарҳ ўтказдилар. Бизнинг давлатимизда оиланинг ўрни катта аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг "Оила - бу кичик Ватан, агар оила тинч, бахтли бўлса, Ватан тинч бўлади" деган сўзлари мазкур кўргазмага эпиграф бўлиб хизмат қилди."

Кўргазмада Ўзбекистоннинг таниқли ёзувчилари Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари”, Н.Жабборовнинг “Ма’рифат надир”, Тоҳир Маликнинг “Одамийлик мулки”, шунингдек, “Оила психологияси” ва бошқа китоблари намойиш этилди.

Источник: 
Ахборот-кутубхона маркази