“Китоблар оламига саёҳат”

21.04.2022 Мирзо Улуғбек тумани Ахборот кутубхона марказида “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида “Китоблар оламига саёҳат” номли адабий кеча бўлиб ўтди.

 Тадбирда 211-мактабнинг бошлангич синф оқувчилари, 18-мактбнинг юқори синф оқувчилари озларининг тайёрлаб келган шерлари ва бадиий саҳна коринишлари билан қатнашдилар.

Тадбир давомида ахборот-кутубхона маркази мутахассислари тайёрлаган “Китоб ва китоб мутолаасининг инсон ҳаётидаги муҳим орни”тақдимоти намойиш этилди. 

Тадбир якунида иштирокчилар “Китобхонлик ҳафталиги”да фаол иштирок этганликлари учун фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирландилар. 

Сўнгра Тошкент шаҳар“Билим” ахборот-кутубхона марказидан ташриф буюрган меҳмон- мутахассислар сўзга чиқиб, ёшлар ўртасида китоб мутолаасини кенг тарғиб этишда мазкур тадбирнинг катта аҳамиятга эга эканлигини ва тадбир юқори савияда отганлигини та’кидлаб о`тдилар.

Источник: 
Ахборот-кутубхона маркази