Немис ўқув залининг юбилейи

 

2013 йил 9 ноябрь куни  ТСКҲК АРМининг (Х.Олимжон майдони) Немис ўқув залида “ТСКҲК АРМи ва Тошкентдаги Гёте-институтнинг ҳамкорликдаги самарали фаолиятининг 10 йиллиги”га бағишланган  тадбир бўлиб ўтади.

 

Пресс-релиз                       Ҳамкорлар ўртасидаги самарали фаолиятнинг  10 йиллиги

 

   Тошкент саноат касб-ҳунар коллежининг Л.Н. Толстой номли Ахборот-ресурс марказида 10 йил давомида, ўзаро фойдали шартнома асосида Гёте-институт Ташкент билан ҳамкорликда ташкил этилган немис ўқув зали фаолият олиб бормоқда.

  Немис ўқув зали - замонавий немис ўқув залани  андозаси бўлиб,  унда долзарб фонд  ва замонавий техника  жамланган, фойдаланувчиларга немис тилидаги 5000та нусхадан зиёд адабиёт, аудио ва видео материаллар билан эркин фойдаланиш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган, ундан ташқари бир йилда немис ўқув залига Германияда нашр қилинган  20тадан зиёд вақтли матбуот нашрлари келтирилади. Фонд қуйидаги мавзулар бўйича тақдим қилинган:  мамлакатшунослик, санъат, маданият, бадиий адабиёт, немис тилини ўрганиш услубиёти, иқтисодиёт ва ҳуқуқшунослик.

   Бу фойдаланувчиларга немис тилида Германия тўғрисида ахборот-кутубхона ресурсларини тақдим этувчи,  Тошкент шаҳридаги ягона Ахборот-ресурс марказидир.

   Немис ўқув залининг фаолияти мобайнида Гёте-институт Ташкент маблағлари ҳисобига фонд доимотўлдирилиб келмоқда.

   Шундан кўриниб турибдики, ушбу немис ўқув зали фойдаланувчилар ўртасида машҳурдир.

   Ҳар йили унга 1000тадан зиёд киши ташриф буюради, нафақат пойтахт, балки бошқа минтақалар аҳолиси ҳам, фойдаланувчилар сонининг энг каттасини ўқувчи ёшлар: мактаб ўқувчилари, олийгоҳ талабалари, коллеж ва лицей ўқувчилари ташкил этади.

   Немис ўқув зали фаолияти нафақат ахборот талабларни қондириш учун,  балки Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги таълим ва маданият соҳаларида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

   Ушбу лойиҳани амалга ошириш -  бу бир марталик ижтимоий акция эмас, балки узоқ давом этадиган ҳамкорларнинг ўзаро фаолиятини кўзда тутади. Булар барчаси, кейинги дўстлик алоқаларни ривожланишига, мамлакатларимизни бир-бирини чуқур тушунишга ёрдам беради.

 

Источник: 
Ахборот Ресурс Маркази