"Шоир ва ҳикоянафис Раим Фарҳодий"

19.05.2022 Мирзо Улуғбек тумани ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон таниқли ёзувчиси  Раим Фарҳодий таваллудининг 80 йиллигига бағишланган "Шоир ва ҳикоянафис Раим Фарҳодий" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳридаги 211-мактаб ва Қибрай туманидаги 16-мактабнинг 3-4 синф ўқувчилари иштирок этдилар.

АКМ мутахассислари озлари тайёрлаган тақдимот орқали ёзувчи ва шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида тадбир қатнашчиларини яқиндан таништирдилар, "Шоир ва ҳикоянавис Раим Фарҳодий" номли китоб кўргазмасини тақдим этдилар.

Оқувчилар шоир қаламига мансуб  шеърларини ёддан айтиб бердилар.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар ва кутубхона билан яқиндан танишдилар.

Источник: 
Ахборот-кутубхона маркази