20/04/2022 - 14:42

20.04.22 Мирзо Улуғбек тумани Ахборот кутубхона марказида “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида “Китоб уйини биласизми?” номли экскурсия бўлиб ўтди. 
Тадбирда “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари қатнашдилар.
Экскурсия давомида оқувчилар АКМ мутахассислари тайёрлаган "Китоб ва китоб мутолаасининг инсон ҳаётидаги муҳим орни" номли тақдимотини томоша қилдилар.
 О`қувчилар кутубхона билан яқиндан танишдилар.
20/04/2022 - 14:34

2022-йил 20-апрел куни Мирзо Улугбек ТАКМ мутахассислари 211-мактабда II Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида “Китобнинг ҳаётимдаги ўрни” мавзусида кочма тадбирда иштирок этдилар. 
АКМ мутахассислари томонидан китоблар кўргазмаси ташкил этилди ва иштирокчиларга китоб ва китоб оқишнинг инсон  ҳаётидаги муҳим орни ҳақида сўзлаб беришди
Оқувчилар ўзларининг севимли адабий қаҳрамонлари ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Ше’рият ихлосмандлари озлари ёд олган шерларини ёддан айтиб бердилар.
Бу тадбирдан оқувчилар китоб ҳақида жуда коп  қизиқарли малумотларга эга болдилар ва озлари билган билимларини барча билан о`ртоқлашдилар.
20/04/2022 - 12:12

Мирзо Улуғбек тумани Ахборот-кутубхона маркази 211-сонли мактабда “Физика, кимё, биология” фанлари ойлиги доирасида ўтказилган “Фан ва та’лим” номли очиқ дарсда иштирок этди
 Тадбирдан коʻзланган мақсад талабаларнинг билим олишга интилишларини, мустақил ва ижодий фикрлашни ҳар томонлама ривожлантиришдан иборат
Тадбир иштирокчилари – 211-сонли мактабнинг турли илмий ва ижодий тўгараклари ўқувчилари
Тадбирда физика, математика ва табиий фанларнинг ҳаёт ва техникадаги аҳамияти, халқ хўжалигида қўлланилиши ҳақида сўз юритилди
Мирзо Улуғбек тумани Ахборот-кутубхона маркази мутахассислари томонидан “Та’лимда физика-математика фанининг аҳамияти” номли китоб кўргазмаси тайёрланиб, китобларга библиографик шарҳ ўтказилди
 Болалар “Атрофимиздаги илм” расмлар танловида ўзларининг ижодий қобилиятларини намойиш этдилар

19/04/2022 - 14:19

Мирзо Улугбек тумани ахборот-кутубхона марказида ИИ Республика “Китобхонлик ҳафталиги-2022” доирасида китобхонлар учун "Китоблар энг яхши достларимиз" номли китоб ко`ргазмаси ташкил этилди.
29/03/2022 - 15:36
28.03.2022-йил Мирзо Улуғбек тумани Акмда Россиянинг Ўзбекистондаги ҳамкорлик ташкилоти иштирокида Владимир Распутиннинг "Сўнгги муддат" китобига ва ёзувчининг 85-йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
 Конференсияда 211-мактаб, 294-мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда "International House Tashkent" лицей ўқувчилари иштирок этдилар.

 Тадбир давомида ёзувчи ҳаёти ва ижодига бағишланган ТАКМ мутахассислари томонидан тайёрланган "Владимир Распутиннинг - қалби кенг ёзувчининг 85-йиллигига бағишланган" номли електрон  китоблар кўргазмаси тақдимоти намойиш етилди ва кўргазмадаги китоблрга библиографик шакх мерилди.
Тадбирда рус тили ўқитувчиси Лола Шакировна Алимова ўз маърузаси билан иштирок етди.
 Конференсия жуда қизиқарли ва қизғин ўтди, талабалар ўз фикрларини билдиришди.
 Россиянинг Ўзбекистондаги ҳамкорлик ташкилоти ўқув ва таълим дастурлари координатори Ирина Владимировна Сулжина конференцияга тайёргарлик кўрганликлари ва фаол иштирок этганликлари учун тадбир иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Россиянинг Ўзбекистондаги ҳамкорлик ташкилоти тарафидан кутубхонага болалар ва ёшлар учун китоблар совға қилинди.

21/03/2022 - 09:50
Мирзо Улуғбек тумани ахборот-кутубхона маркази бахорий янгиланиш байрами Навруз билан табриклайди!
Хонадонингизда тинчлик, саломатлик, хотиржамлик ва мехр-оқибат хис-туйғулари хукмрон бўлсин.
Омад, муваффаққият ва тўкин-сочинлик хаётингизни тарк етмасин!
07/01/2022 - 12:50
6 январ 2022 йил куни Мирзо Улуғбек туман ахборот-кутубхона марказининг “Ёш китобхонлар” клуби аъзолари ва Тошкент шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари билан биргаликда -  «Бошқа мамлакатлардаги  янги йил урф-одатлари» номли адабий тадбир ўтказилди.
Ахборот-кутубхона маркази мутахассислари болалар учун бошқа мамлакатларидаги янги йил урф-одатлари ҳақида кўп қиррали электрон тақдимот намойиш этиб қизиқарли викторина ўтказдилар
Болалар АКМ ходимлари томонидан таёрланган янги йил ҳақида  викторинасида фаол иштирок этишди.

24/06/2021 - 12:08
23.06.2021 йилда Мирзо Улуғбек тумани Ахборот-кутубхона марказида “Ёзда ўқиймиз! Биз билан бирга ўқиймиз!”, 205-сонли мактабининг “Парвоз” соғломлаштириш оромгоҳи ўқувчилари билан АКМ-да танишув-экскурсия ўтказилди.
Тадбир дастури қуйидагиларни ўз ичига олди: адабий викториналар, интеллектуал ўйинлар, адабий қаҳрамонларни билиш бўйича мусобақалар.
Ўқувчилар севимли китоб қаҳрамонларнинг расмларини чизишди.
Фаол иштирокчиларга совғалар топширилди.



01/06/2021 - 14:41
31.05.2021 йил Мирзо Улуғбек тумани ахборотғлутубхона маркази 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган “Бахтли болалик” номли туман ҳокимлиги, “Баркамол авлод” мактаби, “Лашкарбеги” МФЙ билан биргаликда тадбир ўтказилди.
Тадбир доирасида ўқувчиларни китобхонликка жалб қилиш мақсадида “Ёзда ўқиймиз! Биз билан ўқиймиз!” акцияси ўтказилди.
Ушбу акция дастурида “Ёзда ўқиймиз! Биз билан ўқиймиз!” танлови бошланди, шунингдек, адабий викториналар, интеллектуал ўйинла, “Севимли адабий қаҳрамон” расмлар танлови ўтказилди.
Акцияда 70дан ортиқ болалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.



 
23/05/2021 - 17:57

23.05.22 Мирзо Улуғбек тумани Ахборот-кутубхона маркази “Тракторсозлар” маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари билан биргаликда 211-сонли мактабда ўтказилган 5 та ташаббус фестивалида иштирок этди.
Тадбирдан кўзланган мақсад: ёшларни ма’навий-ахлоқий тарбиялаш, ўз она юртининг миллий қадриятлари ва ан’аналари билан таништириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш.
“Тракторсозлар” маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари миллий урф-одат ва ан’аналаримиз ҳақида сўз юритдилар, тадбир давомида бадиий миллий каштачилик тўгарак аъзолари  маҳорат дарсларини намойиш этдилар.
АКМ мутахассислари томонидан  “Менинг севимли китобим” китоб кўргазмасига библиографик шарҳ ўтказилди.
Байрам тадбир иштирокчилари ижросидаги халқ қўшиқлари ва рақслари билан якунланди.

 

Pages

Subscribe to Новости