AKM dan foydalanish qoidalari

«Ахборот-кутубхона марказидан фойдаланиш қоидалари» Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш мажлисининг 2006 йил 6 ноябрь баённомаси билан тасдиқланган

 

      “Тасдиқлайман”
« 03 » январ 2020 й.

 

 

Ахборот - кутубхона марказидан фойдаланиш қоидалари

 

1.    Умумий қоидалар

 

            1.1. Ахборот-кутубхона маркази (АКМ) фаолияти демократия, инсонпарварлик, умумий фойдаланишга қулайлик  умуминсоний қадриятлар устуворлиги, фуқаролик, шахснинг эркин камол топиш принципларига асосланади.

            1.2.АКМ хизматидан фойдаланиш бепул, айрим хизмат турлари пуллик хизмат кўрсатиш усулида, белгиланган тартибда, тегишли қонуний ҳужжатлар асосида олиб борилади, унга ҳақ тўлаш миқдори Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида белгиланади

 

2.    АКМнинг асосий вазифалари

 

            2.1.Универсал ахборот-ресурсларнинг, миллий ва чет эл нашрлари (босма, аудиовизуал, электрон нашрлар  ва бошқалар)фондини шакллантириш, сақлаш ва  бериш.

            2.2.Фойдаланувчиларга АКМда  ҳамда минтақанинг Ахборот-кутубхона маркази (АКМ)даги ҳужжатлар ва  бошқа материалларни олиш имкониятини яратиш.

 

 

3.    Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

            3.1. АКМдан фойдаланиш ҳуқуқи мазкур АКМ хизмат кўрсатадиган ҳудудда яшайдиган фуқаролиги, ёши, ижтимоий ва бошқа жиҳатдан мансублигидан қатъи назар, барча аҳолига, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилади. Ушбу ҳуқуқ ахборот ресурслари билан тўлдиришнинг, ахборотларни, шу жумладан кутубхоналараро абонемент тизими орқали, шунингдек кутубхона-ахборот хизмати кўрсатишнинг бошқа шакллари билан таъминланади.

         3.2. Фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

          АКМ фондидан исталаган ҳужжатларни вақтинча фойдаланиш учун олиш, шунингдек минтақанинг АКМдан ҳужжатларнинг босма ёки электрон нусхаларини ҳужжатларни электрон воситасида етказиб бериш тизими орқали буюртма қилиш орқали буюртма қилиш ва олиш;

           библиографик, маълумот-ахборот  хизматидан  ҳамда АКМ томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг бошқа турларидан фойдаланиш;

 -        АКМ томонидан ўтказиладиган оммавий ахборот тадбирларида қатнашиш;

 -        АКМ жамоатчилик кенгашига сайлаш ва сайланиш.

3.3. Фойдаланувчилар АКМга аъзо бўлиш учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани, паспортни ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни, зарур миқдордаги фотосуратларни тақдим этадилар ҳамда китобхон формуляри ва рўйхатдан ўтказиш варақасини расмийлаштириш учун  маълумотлар берадилар.

3.4. Фойдаланувчиларга бир йўла фойдаланиш учун бериладиган ҳужжатлар сони АКМ томонидан якка ҳолда тартибга солинади.

Ноёб ва қимматли нашрлар ҳамда ҳужжатлар, шунингдек эълон қилинмаган материаллар фойдаланувчиларга белгиланган тартибда берилади.

3.5. АКМ фондларида зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда фойдаланувчилар уларга нусхаларини минтақанинг АКМдан олиши мумкин.

3.6. Фойдаланувчилар АКМдан олинган ҳужжатларни ва бошқа материалларни эҳтиёт қилиши шарт.

  Фойдаланувчи ҳужжатлар ва материалларни олишда уларни кўздан      кечириши ва улардан бирон-бир нуқсон борлиги аниқланганда бу тўғрида АКМ ходимига маълум қилиниши керак.

3.7.АКМ фондига зарар етказган шахслар қонун ҳужжатларига    мувофиқ моддий, жиноий ёки бошқача тарзда жавоб берадилар.

         3.8. АКМ фондидан олинган ҳужжат ва материалларни йўқотган ёхуд уларга тиклаб бўлмайдиган даражада зиён етказган фойдаланувчилар уларни тегишли равишда худди шундай ёки АКМ ходимлари томонидан тенг қимматли деб эътироф этилган (шу жумладан нусхалари билан) ҳужжатлар ва материаллар билан алмаштириш, алмаштириб бўлмаган тақдирда уларнинг қийматини бир неча баравар миқдорда тўланиши шарт. Қийматининг неча баравар миқдорда тўлаши АКМ мутахассислари ёки жалб этилган мутахассислар томонидан, йўқотилган ёки яроқсизлантирилган ҳужжатнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳамда амалдаги тартибга солувчи ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

3.9. АКМдан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун фойдаланувчилар АКМдан фойдаланиш ҳуқуқидан АКМ маъмурияти томонидан белгиланган муддатга маҳрум қилиниши мумкин.

 

4.   АКМнинг фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятлари

 

4.1. АКМ фондларидаги ҳужжатлар ва  материалларни уларнинг сақланишини таъминловчи белгиланган                 қоидаларга мувофиқ ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланишни амалга ошириш; маълумотнома-библиографик аппаратни, шу жумладан электрон каталогни юритиш; тавсиянома тусидаги библиографик қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

4.2. АКМ қуйидагиларга мажбур:

фойдаланувчиларни АКМдаги ва ундан ташқаридаги барча ахборот ресурсларидан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш;

          фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва энг тўлиқ қондириш;

           кутубхона, библиографик, маълумотнома-ахборотхизмати кўрсатишни такомиллаштириш, ушбу мақсадларда фойдаланувчилар билан якка тартибда ва гуруҳлар бўйича  иш олиб боришнинг турли шаклларидан фойдаланиш;

фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишда юксак маданият ва малакалиликни таъминлаш, зарур ҳужжатлар ва материалларни қидириб топиш ва олишда зарур ёрдам кўрсатиш;

фойдаланувчиларнинг қизиқишлари ва ахборотларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш асосида турли манбалардаги ахборот ресурсларини берган ҳолда табақалаштирилган кутубхона-ахборот ҳизмати кўрсатишни амалга ошириш;

зарур ахборотни қидириб топишга ўқитишда мустақилликни амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш ва мустақил равишда таълим олиш кўникмаларини ривожлантиришг кўмаклашиш;  

фондларда зарур ҳужжатлар ва материаллар мавжуд бўлмаган тақдирда уларни қидириб топиш ишларини амалга ошириш ҳамда уларни  кутубхоналараро абонемент, шу жумладан ҳалқаро абонемент тизими орқали тақдим этиш;

оммавий тадбирларни юқори савияда ўтказиш;

АКМнинг ижобий нуфузини яратишга кўмаклашиш. АКМ фондларини ва унинг томонидан кўрсатиладиган хизматларни реклама қилиш, фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда уларнинг талабларига мувофиқ янги хизматларни ташкил этиш.