Biz haqimizda

Тошкент шаҳрида немис ўқув зали 1996 йилда Германия ҳукумати ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги билан ҳамкорликда очилган. 2003 йилдан буён Немис ўқув зали Тошкент саноат касб-ҳунар коллежи АРМда жойлашган. Немис ўқув зали замонавий ўқув залимоделини акс эттириб, ноёб заҳира билан жамланган, замонавий жиҳозланган бўлиб, маданият ва таълим соҳасида ҳалқаро ҳамкорликнинг бир шакли ҳисобланади. Немис ўқув залига бемалол фойдаланиш учун немис тилидаги 5000нусха китоб, аудио ва видео кассеталар ,CD ва DVD дисклар, ҳамда катта асортиментда рўзнома ва ойномалар мавжуддир. Ҳар йили бир нусҳада 20та номда ойномалар олинади. Фойдаланувчиларни Германия тўғрисида замонавий ахборот билан таъминловчи Тошкентдаги ягона ўқув залидир. Фонд таркиби биринчи навбатда давлатни ўрганиш, немис тили, санъат, маданият ва адабиёт соҳалари бўйича тўлдириб борилмоқда. Ундан ташқари иқтисодиёт, ҳуқуқшунослик ва ижтимоий фанлар бўйича адабиётлар мавжуд. Истакларга кўра луғат, энциклопедия ва маълумотномалар тақдим этилади.