Foydalanish qoidalari

 

Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари:

  1. Немис ўқув залининг фонди очиқ жойда жойлашган;
  2. Аниқ нашрни Немис ўқув зали фондида мавжудлиги ҳақида ахборот олиш;
  3. Библиографик маълумотлар олишга, ахборот манбаларини қидиришда ва танлаб олишда ёрдам ва маслаҳат олиш;
  4. Залда мавжуд техник воситалари, аудио-, видеоматериалларни кўриш ва эшитиш, фонд залида электрон нашрлар билан фойдаланиш;
  5. Шахсий ноутбук, фотоаппарат, техник воситалари билан фойдаланиш;
  6. Немис ўқув зали ўтказадиган тадбирларда иштирок этиш;

Немис ўқув зали кўрсатадиган ҳизматлар барчаси бепулдир.

Фойдаланувчилар мажбуриятлари:

  1. Немис ўқув залига киришдан олдин, сақлаш камерасида устки кийим, сумка ва портфелларни қолдириш лозим;
  2. Немис ўқув зали фонди билан фойдаланишдан олдин фойдаланувчи Немис ўқув зали ходими олдига келиши лозим;

Қўшимча. Ўқув залга илк бор келган фойдаланувчи рўйхатдан ўтиш учун Немис ўқув зали ходимига мурожаат қилиши лозим;

  1. Китоб ва бошқа нашрлари асраб-авайлаб фойдаланиш: Китобларда ёзиш ва чизиш, вароқларини буклаш ва йиртиб олиш мумкин эмас, аудио-, видеоматериаллар билан фойдалангандан сўнг, тасмаларни орқага қайта айлантириш лозим;
  2. Китоб ва нашрларни олганда, уларни ҳолатига аҳамият бериш лозим, йиртиқ, дефектлар бўлган нашрлар тўғрисида кутубхоначига маълум қилиш зарур;
  3. Ўқув зали ходимлари ва фойдаланувчилар билан яхши муомалада бўлиш лозим;
  4. Немис ўқув залининг фонди очиқ жойда жойлашганлиги сабабли, фойдаланувиларга илтимосимиз – фойдаланилган адабиётни Ўқув зали ходимига топширинг, ўзбошимча китобларни жойлаштирман.

Фойдаланувчиларга тақиқланади:

  1. Бошқа шахсни китобхонлик чиптасидан фойдаланиш;
  2. Залга маст ҳолда кириш;
  3. Залда чекиш;
  4. Ўқув залида мобил телефон билан фойдаланиш;
  5. Баланд овозда сўзлашиш, бақириш ва ўқув зали ходимлари ва фойдаланучиларга ҳалақит қилиш;

Абонемент билан фойдаланиш қоидалари

Уйга қуйидаги адабиётлар берилади:

-Босма адабиётлар-14 кунлик муддатга берилади, бир марталик муддатни узайтириш ҳуқуқи билан (телефон орқали узайтириш ҳам мумкин);

-Аудио-, видеоматериаллар ва вақти матбуот 7 кунлик муддатга берилади, бир марталик муддатни узайтириш ҳуқуқи билан (телефон орқали узайтириш ҳам мумкин);

Қўшимча.

* Уйга берилган адабиётларни умумий сони 5 тадан ортмаслиги керак;

* Катта талабга эга бўлган адабиётларни бериш муддати кутубхоначи томонидан қисқартирилади, фақат 2 кундан кам бўлмаган муддатга.

Уйга берилмайди:

  • МАълумотнома, энциклопедиялар (қизил наклейка ёпиштирилган адабиётлар)
  • Вақтли матбуотларнинг сўнгги сонлари.

Абонемент билан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари

Немис ўқув зали вақтида қайтарилмаган, йўқотилган ва шикаст этказилган адабиётлар учун жарима солиш ҳуқуқига эга;

Адабиётларни топшириш муддати иккинчи маротаба ўтказворился ёки адабиётларга иккинчи маротаба шикаст етказился, адабиётлар йўқотилса китобхонлар абонементи мутлақо ёпилади.

 

  Қуйидаги Қоидалар ва Фойдаланиш қоидаларини бузган фойдаланувчи АКМнинг Немис ўқув залидан фойдаланиш ҳуқуқидан умуман маҳрум қилинадилар.