Ota-onalar kutubxonasi

«Ota-onalar uchun maslahatlar»

//lifeact.ru/wp-content/uploads/Deti-i-roditeli.jpg

“Barkamol avlod – O’zbekiston taraqqiyotining poydevori”

I.A.Karimov

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

«СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ» ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 9-сон, 87-модда)

   Мамлакатимизда жисмоний соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама уйғун ва баркамол ривожланган, мустақил фикрлайдиган, интеллектуал салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш вазифасини изчил давом эттириш учун аниқ мақсадга қаратилган кенг кўламдаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат ва жамиятнинг барча куч ва имкониятларини шу йўлда сафарбар этиш мақсадида ҳамда 2014 йил «Соғлом бола йили» деб эълон қилиниши муносабати билан:

1. Қуйидагилар «Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга оширишнинг устувор вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш учун қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, бу борада қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратишга қаратилган янги қоида ва меъёрларни ишлаб чиқиш;

соғлом боланинг дунёга келиши масаласига соғлом ва аҳил оиланинг меваси сифатида қараб, оилада ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятлар муҳитини шакллантириш, ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши учун моддий ёрдам кўрсатиш, оналик ва болалик муҳофазасини таъминлаш, она ва боланинг саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши, уларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

соғлом болани вояга етказишда, патологияларсиз болалар туғилишида соғлиқни сақлаш тизими ва тиббиёт ходимларининг роли ва масъулиятини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимининг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича кенг кўламли ахборот-тушунтириш ишларини мунтазам олиб бориш;

соғлом болани шакллантиришда таълим-тарбия тизими ва спортнинг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларни юқори малакали ва тажрибали педагоглар билан таъминлаш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, болалар, айниқса қиз болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортга меҳр уйғотиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишда давлат ва жамият томонидан кўрсатиладиган ёрдам ва мададни кучайтириш, мазкур жараёнлар учун масъул бўлган соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, ижтимоий муҳофаза муассасаларида замонавий талабларга жавоб берадиган шарт-шароитларни яратиш, уларни ривожлантиришга йўналтириладиган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, соғлом болани тарбиялаш бўйича илғор халқаро тажрибани кенг кўламда ўрганиш ва амалда жорий этиш;

соғлом болани, айниқса, қиз болаларни тарбиялаб вояга етказишда, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун уларга кўмак бериш, болаларни турли тўгаракларга жалб этиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг ролини ошириш, ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, оилалар ва жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдамни ўз вақтида ва манзилли кўрсатиш борасида маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг масъулиятини кучайтириш;

«Соғлом бола йили» Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари ҳамда унинг бажарилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш, бунда оммавий ахборот воситаларининг, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларини фаол ишга тушириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги Р-4175-сонли фармойишига мувофиқ ташкил қилинган Республика комиссияси томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, жамоат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ишлаб чиқилган «Соғлом бола йили» Давлат дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Республика комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) зиммасига «Соғлом бола йили» Давлат дастурига киритилган тадбирлар амалда бажарилишини ташкил этиш ва унинг мониторингини олиб бориш вазифаси юклансин.

Республика комиссияси:

бир ҳафта муддатда — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, туманлар ва шаҳарларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли ҳудудларнинг ҳокимлари бошчилигида Давлат дастурини амалга ошириш бўйича тегишли комиссиялар ташкил этилишини таъминласин, уларнинг зиммасига Давлат дастурида назарда тутилган тадбирлар сўзсиз, тўлиқ кўламда ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсий жавобгарликни юкласин;

икки ҳафта муддатда — вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар бир вазирлик ва идора, ҳудуд, шаҳар, туман ва аҳоли пункти бўйича ҳудудий ва тармоқ «Соғлом бола йили» дастурлари ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишини;

тасдиқланган Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун давлат ва хўжалик бошқарувининг республика органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари даражасида ишлар мувофиқлаштирилишини таъминласин, тадбирлар амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин;

йилнинг ҳар бир чораги якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига «Соғлом бола йили» Давлат дастурида назарда тутилган тадбирлар бажарилиши тўғрисидаги ахборот тақдим этилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги:

«Соғлом бола йили» Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифалари, уни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ва чора-тадбирлари босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан Интернетнинг глобал тармоғини жалб этган ҳолда аҳоли орасида мунтазам, тизимли ва кенг ёритилишини;

Давлат дастурининг бажарилиши тўғрисида, унда назарда тутилган тадбирлар амалга оширилишида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг амалий иштироки ва аниқ ҳиссаси акс эттирилган ҳолда, кенг жамоатчилик доимий равишда хабардор қилиб турилишини таъминласинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2014 йил 19 февраль,

ПҚ-2133-сон

 

Farzandlar tarbiyasi

\Documents and Settings\user\Рабочий стол\Эл.выставка\img027.jpg

Педагогика тарихидан хрестоматия: Педагогика олий билимгоҳлари талабалари учун ўқув қўлланма/Тузувчи-муаллиф О.Ҳасанбоева.-Т.: Ўқитувчи, 1992 б.-208 б.

    Мазкур хрестоматияга жаҳон педагогика фани ривожида муҳим роль ўйнаган атоқли педагогларнинг илғор қарашлари, таълим-тарбияга оид фикрларни акс эттирувчи асарлар, айрим йирик асарлардан парчалар жамланган.

    Қўлланма педагогика олий билимгоҳлари ва билим юртлари талабаларига мўлжалланган.

\Documents and Settings\user\Рабочий стол\Эл.выставка\img028.jpg

Муродов Малик.

    Олтин сандиқ очилди. –Т.: Ўқитувчи,1994.- 120 б.

    Китобда ўзбек халқ оғзаки ижоди,халқ педагогикаси ҳамда Шарқ  алломаларининг аҳлоқ-одоб, тарбия ҳақидаги асарларидан келиб чиқиб, ибратли фазилатлар, хислатлар қандай бўлиши кераклиги ҳақида ўзига хос бир тарзда сўз юритилади.

\Documents and Settings\user\Рабочий стол\Эл.выставка\img029.jpg

Мирзаев Исматиллахон.

    Бобур маърифати.-Т.: Ўқитувчи, 1996.-87 б.

ISBN 5-645-02622-5

    Бу қўлланмада Заҳириддин Мухаммад Бобурнинг маърифат, таълим-тарбияга доир фикрлари, таржима ва шарҳлари, шунингдек, яхшилик, дўстлик, ватанпарварлик ғоялари таҳлил этилади.

    Рисола умумтаълим  мактабларининг юқори синф ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, ўқитувчилар ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

\Documents and Settings\user\Рабочий стол\Эл.выставка\img038.jpg

Корчак Я.

    Как любить ребёнка:Книга о воспитании:Пер. с польск.-М.:Политиздат,1990.-493 с.:ил.

    ISBN 5-250-01105-5

    В книге представлены работы выдающегося польского педагога-гуманиста и писателя Януша Корчака. В основу своей педагогики он положил чудесный сплав любви и уважения к ребёнку и светлую мечту о мире, где дети будут избавлены от всего, что их унижает, где дети будут избавлены от всего, что их унижает, где их счастье будет обусловлено счастьем и свободной всего народа.

    Рассчитана на широкий круг читателей, интересующихся вопросами воспитания подрастающего поколения.

\Documents and Settings\user\Рабочий стол\Эл.выставка\img035.jpg

    Наши дети: Сборник/Сост. Ю.Ф.Змановский и И.В. Гребенников; Предисл. Д.Колесова.-М.: Юрид.лит,1988. -368 с.:ил.-(Б-ка молодой семьи)

    Сборник предназначен для молодых родителей. В нём собраны статьи специалистов, дающиепрактические советы по уходу и воспитаниюмалышей с первых дней их жизни до шести лет.

Farzandlar salomatligi

\Documents and Settings\user\Рабочий стол\Эл.выставка\img030.jpg

 Атоева А.К.

    Фарзандингиз баркамол бўлсин.-Т.: Медицина,1990.-104 б.

    Китобда оила аъзолари ва педагогларнинг болалар тарбиясидаги турли фаолиятлари ёритилган, мактаб ёшидаги болалар организмининг анатомик-физиологик ва психологик хусусиятлари кўриб чиқилган.

    Китоб кенг китобхонлар оммасига – педагогика, тиббиёт билим юртлари ва институтларининг талабаларига, шунингдек ота-оналарга мўлжалланган.

\Documents and Settings\user\Рабочий стол\Эл.выставка\img031.jpg

Спок  Бенджамин.

    Разговор с матерью.-М.: Прогресс, 1987.- 223 с.:ил.- (Библиотечная серия)

    Прогрессивный американски учёный, детский врач и педагог, Бенджамин Спок широко известен как автор изданной на русском языке книги “Ребёнок и уход за ним”

    В своей книге “Разговор с матерью” Б.Спок ведёт диалог с женщиной- матерью о её величайшей роли в воспитании физически и нравственно здорового человека.

\Documents and Settings\user\Рабочий стол\Эл.выставка\img032.jpg 

Леви Владимир.

    Не стандартный ребёнок.-2 – изд., доп. и перераб.-М.: Знание,1988.-256 с.

    Эта книга объединяет в себе свойства учебника и романа, она о детях и не только о детях.

    Ребёнок как человек и человек как ребёнок: общение старшего с младшим; дети, не похожие на других; интимное воспитание; искусство внушения...В новом издании более широкий, по сравнению с первым, круг вопросов, глубже подходы, больше практики.

    Для семьи, для родителей и учителей, для всех – книга о Человеке. О понимании и любви.

\Documents and Settings\user\Рабочий стол\Эл.выставка\img045.jpg

Никитин Б.П., Никитина Л.А.

    Резервы здоровья наших детей.-М.: Физкультура и спорт, 1990. -221 с.

    Под одной обложкой и одним названием объединены для работы, написнные супругами Никитиными. А них авторы делятся с читателями своим опытом воспитания – физического, умственного и нравственного. Он может восприниматься однозначно, вызвать споры, но, по мнению многих учёных, врачей, педагогов, оказывается очень эффективным

\Documents and Settings\user\Рабочий стол\Эл.выставка\img026.jpg

Лич П.

    Младенец и ребёнок: От рождения до пяти лет/Пер. с англ. -2-е изд. –М.: Педагогика-Пресс, 1992.-304 с.

    Автор книги ведёт с читателями непринуждённый разговор о развитии ребёнка от рождения до пятилетнего возраста. Большой интерес для родителей представляют рекомендации и практические советы по уходу за ребёнком ( питание, гигиена, первая помощь при заболеваниях, одежда, изготовление игрушек)

Farzandlarni dam olishi

\Documents and Settings\user\Рабочий стол\Эл.выставка\img044.jpg

Поломис Карел.

    В летнем лагере: Занятия в дождливую погоду.

-М.: Профиздат,1991.

    Книга посвящена организации досуга в летнем лагере в случае плохой погоды. Рассматриваются разнообразные виды деятельности по эстетическому воспитания школьников с учётом их возраста.

\Documents and Settings\user\Рабочий стол\Эл.выставка\img054.jpg

Никитин Б.П.

    Развивающие игры.-2-е изд. –М.: Педагогика, 1985.-120 с.: ил.

    Автор книги, известный многим читателям по выступлениям в печати о воспитании детей, рассказывает об опыте применения и использования в своей семье развивающих игр, которые позволяют успешно решить задачу развития творческих способностей ребёнка.

    Книга содержит описание игр, являющихся своеобразной “умственной гимнастикой”, подробное описание методики их проведения и способа изготовления.

 

\Documents and Settings\user\Рабочий стол\Эл.выставка\img042.jpg

Гульянц Э.К.

    Болаларга устачиликни ўргатинг: Болалар боғчаси тарбиячилари учун қўлланма.-Т.:Ўқитувчи,1990.

    Мазкур қўлланмада болаларнинг ёғочдан турли ўйинчоқлар ясаши жараёнида уларда илк меҳнат кўникмалари ва малакаларини шаклантириш методикаси берилган. Қўлланманинг мақсади – мактабгача ёшдаги болаларда меҳнатга қизиқиш ва меҳр-муҳаббатни тарбиялашда тарбиячига ёрдам  беришдан иборат.

\Documents and Settings\user\Рабочий стол\Эл.выставка\img055.jpg

Кедрина Т.Я., Гелазония П.И.

    Большая книга игр и развлечений.-М.: Педагогика-Прогресс,1992. -224 с.: ил.

    Умеем ли мы интересно и разумно проводить с детьми свободное время? В какие игры мы играем с ними? Что вместе мастерим? Есть ли у нас общие увлечения? На эти вопросы вы найдёте ответы в данной книге, в которую включены различные игры, викторины, головоломки, разнообразные занятия, которые интересны и взрослым и детям. Книга хорошо иллюстрирована.

    Для совместных занятий родителям с детьми.

\Documents and Settings\user\Рабочий стол\Эл.выставка\img046.jpg

Житомирский В.Г., Шеврин Л.Н.

    Путешествия по стране Геометрии.-Екатеринбург: Сред.-Урал. Кн. изд-во, 1994. -208 с.: ил.

    Богато иллюстрированная книга для дошкольников и младших школьников знакомит детей в игровой форме с первоначальными геометрическими сведениями.