- o‘z
- RU
- DE
“Mustaqillik - g’urur va iftixor ramzi”
“Mustaqillik - g’urur va iftixor ramzi”
deb nomlangan elektron ko’rgazma
“Mustaqillik biz uchun - o’zligimizni anglash, yurt tinchligi va barqarorligining, inson manfaati, erkinligi va farovonligining, biz ko’zlagan demokratik jamiyat barpo etishning garovidir”
“Sen aziz, sen muqaddassan, mening Vatanim - mustaqil O’zbekiston ”
Каримов И.А.
Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.-Т.:Узбекистон, 2011.
“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Президент Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” деб номланган янги китоби нашр этилди. Китобдан Юртбошимизнинг мамлакатимиз мустақиллиги арафасида ва мустақилликнинг дастлабки даврида (1989-1991 йилларда) олиб борган жўшқин ва серқирра сиёсий-ижтимоий фаолиятини акс эттирадиган маъруза ва нутқлар, сухбат, мақола ва интервюлар ўрин олган.
Китоб шаклида илк бор чоп этилаётган бу чиқишларнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” деб номланиши албатта бежиз эмас. Бу китоб яқин ўтмишимизнинг мураккаб тариxий-сиёсий босқичларини, жумладан, тасаввур қилиш хам қийин бўлган ғоят оғир ва тахликали бир вазиятда Ўзбекистон рахбари сифатида иш бошлаган Ислом Каримовнинг ўлкамизни чуқур инқироздан олиб чиқиш, уни қатъият ва матонат билан истиқлол сари бошлаш, Ватанимиз мустақиллигини эълон қилиш, умумxалқ сайловида ғолиб чиқиб, Президентлик қасамёдини қабул қилишигача бўлган, тинимсиз курашлар, кескин синов ва машаққатлар билан ўтган фаолият даврини ўз ичига олади.
Китобга киритилган нутқ ва маърузаларда ўша даврдаги ўта драматик воқеалар, тариxий ўзгаришлар қандай мураккаб вазиятларда Юз бергани, уларнинг тафсилоти, сабаб ва оқибатлари атрофлича ёритиб берилади.
Маълумки, 1989 йилнинг ўрталарида КПСС Марказий Комитети, совет хукумати томонидан Ўзбекистонга нисбатан қатағон сиёсати янги босқичда давом эттирилиб, “паxта иши”, “Ўзбеклар иши” дэб ном олган сиёсий кампаниялар авж олган эди. Коммунистик партиянинг бош нашри бўлган “Правда” газетасининг “Олтин xазинаси устидаги илон” дэб ном олган мақоласида, бошқа етакчи марказий нашрларда xалқимиз бошига тинимсиз тухмат ва бўхтонлар ёғдирилмоқда эди. Собиқ Марказдан юборилган, эл-юртимиз ўртасида “десантчилар” деб ном олган гурухлар томонидан қанча-қанча бегунох инсонлар, бутун-бутун оилалар тазйиқ ва таъқибларга учраганини жамоатчилигимиз яxши эслайди.
Ана шундай оғир бир шароитда Юртбошимиз томонидан xалқимиз қалбидаги асрий орзу – истиқлол ғояси улкан жасорат билан илгари сурилиб, уни амалга ошириш учун тариxий қадамлар қўйилгани китобнинг асосий мавзусини ташкил этади. Агарки бу китобнинг маъно-мазмунини бир сўз билан ифода этадиган бўлсак, Ватанимиз мустақиллиги, таъбир жоиз бўлса, янги хаёт, янги жамият биноси учун замин бўлган хал қилувчи дастурий мақсад ва ғояларни Ислом Каримов ўша долғали йиллардаёқ, узоқни кўрган холда, ўзига нечоғлик аниқ-равшан тасаввур этгани мазкур тўпламнинг хар бир сахифасидан бамисоли “қизил ип” бўлиб ўтишини таъкидлаш ўринлидир.
Шу давр мобайнида ўлкамизда рўй берган Фарғона, Гулистон, Бўка, Ўш, Наманган воқеалари пайтида, тариxда “ГКЧП” деб ном олган, СССР давлатининг сўнгги кунларида бир гурух империяпараст кучлар томонидан амалга оширилган сиёсий тўнтариш чоғида ва бошқа шу каби ўта кескин вазиятларда Ислом Каримовнинг яккаю ягона тўғри йўлни топа олгани, xалқимизнинг тинчлиги ва xавфсизлигини таъминлаш учун кечаю кундуз тинимсиз машаққатли фаолият олиб борганини тасдиқлайдиган тариxий манбалар хам ушбу китобда ўз аксини топган.
Мамлакатимизни жар ёқасига олиб кэлиб қўйган оғир ижтимоий-иқтисодий ахволни ўнглаш, xалқ дардига дармон бўлиш, йиллар давомида ечилмасдан келган муаммоларни хал этиш мақсадида ахолига уй-жой қуриш учун участка майдонлари ва томорқа ерлари ажратиш, паxта яккахокимлигига бархам бериш борасида давлатимиз рахбари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ана шундай чора-тадбирлар туфайли республика бўйича 700 мингта оилага ер берилгани, муаллиф таъбири билан айтганда, кичикроқ бир давлатнинг ахолисига тенг бўлган 1,5 миллион янги оила пайдо бўлгани, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, одамларга кредит бериш, ўз xўжалигини юритиш учун уруғлик, чорва моллари ва парранда ажратишга қаратилган улкан ишлар хақида маълумот берадиган чиқишлар хам шу тўпламдан ўрин олган.
Бугунги кунда дунёда “Ўзбек модели” деб ном олган тараққиёт йўлимизнинг асосий принципларининг дастлабки куртаклари сокин кабинетларда эмас, аксинча, ўша йилларда кескин сиёсий курашлар, бахс ва тортишувлар жараёнида туғилиб, 90-йилларга келиб яxлит таълимотга айлангани хақида ушбу китобдаги чиқишлар орқали хар томонлама тасаввурга эга бўлиш мумкин.
Мустақиллик ғоялари кенг қанот ёза бошлаган, xалқимиз озодлик ва эркинликка интилган бир пайтда Юртимизнинг дадил қадамларини кўролмайдиган ғаразли кучлар собиқ Марказда хам, ўзимизда хам топилади. Бундай сиёсий ўйин ва фитналарга бир мисол сифатида 1991 йил 17-19 август кунлари – Ислом Каримов Хиндистон Республикасида расмий сафарда бўлган пайтда юз берган воқеаларни келтириш мумкин. Мамлакат рахбарининг Ўзбекистонда эмаслигидан фойдаланиб, юртимиздаги айрим рахбарлар ГКЧПнинг ноқонуний қарорларини қўллаб-қувватлайди, шу тариқа ўзининг сиёсий ва маънавий қиёфасини кўрсатади. Фақатгина юртбошимизнинг мустахкам иродаси, оқилона ва вазмин сиёсати туфайли ГКЧП тарафдори бўлган сиёсий авантюристлар ўз қабих ниятига етолмагани хам китобдаги чиқишларда ифодасини топган.
Афсуски, бугун вақт ўтиши билан ана шу воқеаларни кўрган-билган, уларга бевосита гувох бўлган одамларнинг сони тобора камайиб бормоқда. Яқин тариxимизнинг машъум бир даврида содир бўлган бу воқеаларни билмасдан, уларнинг мохиятини чуқур англамасдан туриб эл-Юртимизнинг истиқлолга эришиш йўлидаги курашлар тариxини барча мураккабликлари билан тўлиқ тасаввур этиб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, мазкур китобдан ўрин олган тариxий хужжатлар, нутқ ва маърузаларнинг бугунги ва эртанги кунимиз учун ўта мухим ахамиятга эга экани янада яққол аён бўлади.
Муxтасар айтганда, тўпламга киритилган хар бир чиқишни мутолаа қилиш жараёнида биз янги тариxимизнинг ўзимиз билмаган, англамаган яна кўплаб қирраларини янгитдан кашф этамиз, истиқлол мохиятини, “тариxий бурилиш палласида xалқ дарди, миллат қайғуси буюк шаxсларни яратиши”ни янада чуқурроқ англаймиз.
Шу маънода, Президент Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби xалқимизнинг сиёсий тафаккур xазинасига қўшилган бебахо хисса бўлиб, мамлакатимизнинг истиқлол тариxини ўрганиш ва англашда беқиёс тариxий ахамият касб этади.
|
Каримов И.А. Узбекистан- государство с великим будущим: Речь на одиннадцатой сессии Верховного Совета Республики Узбекистан. -Т.: Узбекистон, 1992. -62с.
|
|
Каримов И.А. Узбекистан на пороге XXI века: Угрозы безопасности, условия и гарантии прогресса.- Т.: Узбекистон,1997. -317 с.
|
|
Каримов И.А. Родина священна для каждого: Доклады.Речи.Интервью. -Т.: Узбекистон, 1995. -270.
|
|
Каримов И.А. Узбекистан по пути углубления экономических реформ. Т.: Узбекистон, 1995. -244.
|