2012 yilgi muhim sanalar taqvimi

     

      1. 1912—1946 "Ўзбек болалар шоири Зафар Диёр таваллудининг 100 йиллиги"

 

   Bo‘lg‘usi shoir 1927 yilda Narimonov nomli o‘zbek Erlar bilim yurtiga o‘qjshga kirib, uni 1933 yilda a’lo baholarga tugatib, o‘sha yerda adabiyot muallimi bo‘lib xizmat qildi. 1941 yilda esa Toshkent Davlat pedagogika oliy bilimgohini tugatdi.O’zbek bolalar adabiyotining ko‘zga  ko‘ringan vakillaridan biri Zafar Diyordir. U 1912 yili Namangan viloyatining Chust tumanida kambag’al dehqon oilasida tug’ildi. Avval eski maktabda, so‘ng Sho‘ro davri bolalar uyida ta’lim oldi.

   Shoir ijodi garchi erta boshlangan va ko‘pgina she’rlari «Lenin uchquni», «Yosh leninchi», «Yosh kuch», «Kolxozchi bolalar» kabi ro‘znomalarda chop  etilgan  bo‘lsa ham, uning «Qo‘shiqlar» nomli birinchi she’riy to‘plami 1933 yilda nashr etiladi. Jurnalistika shoir faoliyati  bilan chambarchas bog’liqdir. U avval «Lenin uchquni» (1936-1941) ro‘znomasida mas’ul kotib, 1941 yildan umrining oxirigacha  «Qizil O’zbekiston»  ro‘znomasida bo‘lim mudiri bo‘lib ishlaydi.

   Shoirning  «Qo‘shiqlar»  to‘plamidan so‘ng  «Tantana» (1938), «She’rlar»  (1939), «Bizning qurolimiz»,  “Bizning oila” (1942), «Sovg‘a» (1944) kabi she’riy majmualari bosiladi.

Zafar Diyor Ikkinchi jahon urushi yillarida (1941-1945) rang-barang janrlarda samarali ijod qildi. Uning «Ona allasi» (1942) qo‘shig‘i o‘z vaqtida yozilgan qo‘shiq edi. Uning «Qurol bering menga ham!» she’ri Hamid Olimjonning «Qo‘lingga qurol ol!» asariga hamohang edi.     Shuningdek, «Orzu», «Timurchilar maktubi», Otam kelar yaqinda», «Tabassum» «To‘qqizinchi may» kabi she’rlari yoshlarni qahramonlik, vatanparvarlik va birodarlik ruhida tarbiyalashda muhim rol o‘ynaydi.
    Zafar Diyor mohir bolalar shoiri bo‘lishi bilan birga bolalarning suyukli dramaturgi ham edi. Uning uch qismdan iborat «Baxtli yoshlik», «Uch og‘ayni» p’esalarida bolalar o‘rtasidagi do‘stlik, birodarlik ardoqlanadi. U adabiy-tanqidiy madolalar muallifi sifatida “Nabi Rahimov”, «Abay o‘lanlari», «Ashulalar» kabi ko‘plab maqolalar chop ettirgan. U tarjimon va nosir ham edi.

    Zafar Diyor 1946 yil 14 aprelda bevaqt vafot etdi. Uning vafotidan keyin «Kichkina bog’bon haqida doston» (1947), «Chaman» (1948), «Gunafsha» (1952), «Asarlar» (1954), «Qanotli do‘stlar» (1958), «Suv bilan suhbat» kabi to‘plam va saylanmalari nashr etildi.

 

    2. Таваллудининг 571 йиллигига (1441-1501)

     Буюк ўзбек шоири, ёзувчиси ва мутафаккири 

 

Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди

Болалик даври

  Алишер Навоий 1441-йил 9-февралда Амир Темурнинг ўгли Шоҳруҳ Мирзо шоҳлиги даврида Ҳиротда туғилди. Замондошлари унинг ҳақида кўпинча "Низомиддин Мир Алишер" деб ёзадилар. “Низомиддин” – дин, диёнат низоми дегани бўлиб, донишманд мансаб эгаларига бериладиган сифат, "мир" - амир демакдир. Унинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад (уни Ғиёсиддин Кичкина ҳам дер эдилар) темурийлар саройининг амалдорларидан, хонадоннинг ишончли кишиларидан эди. Онаси амирзода Шайҳ Абусаид Чангнинг қизи бўлган, исми маълум эмас. Алишернинг бобоси Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош (кўкалдош) бўлган экан.

Замондошлари унинг ҳақида кўпинча "Низомиддин Мир Алишер" деб ёзадилар. “Низомиддин” – дин, диёнат низоми дегани бўлиб, донишманд мансаб эгаларига бериладиган сифат, "мир" - амир демакдир. Унинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад (уни Ғиёсиддин Кичкина ҳам дер эдилар) темурийлар саройининг амалдорларидан, хонадоннинг ишончли кишиларидан эди. Онаси амирзода Шайҳ Абусаид Чангнинг қизи бўлган, исми маълум эмас. Алишернинг бобоси Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош (кўкалдош) бўлган экан.

Буюк шоир ўз асарларида ўз асарларида бу қутлуғ даргоҳга яқинлигидан ифтихор этишини баён қилади. Шунингдек, унинг таржимаи ҳолига оид айрим лавҳалар асарларида учрайди. Бу табаррук зот тўғрисидаги баъзи маълумотларни эса унинг замондошлари ўз китобларида берадилар.

Алишер сарой муҳитида яшаганлиги учун алоҳида тарбия ва назоратда ўсди. Кичиклик чоғидан шеър ва мусиқага ишқи тушди. Олиму фозиллар даврасида бўлди. Уч-тўрт ёшларида даврининг машҳур шоири Қосим Анворнинг бир шеърини ёд айтиб, меҳмонларни ҳайратга солди. Бир йилдан сўнг уни мактабга бердилар. У бўлажак султон Ҳусайн Байқаро билан бирга ўқиди. Унинг зеҳни ва иқтидори ҳақидаги гаплар эса эл орасида тарқалиб борди.

1447-йилда Шоҳруҳ Мирзо вафот этиб, темурий шаҳзодалар ўртасида тахт учун кураш бошланади. Ҳирот нотинч бўлиб қолади. Алишерлар оиласи Ироққа йўл олади. Йўлда, Тафт шаҳрида Алишер замонасининг машҳур тарихчиси, "Зафарнома" нинг муаллифи Шарафиддин Али Яздий билан учрашди.

Алишер хонадони 1541-йилда Ҳиротга қайтади. Тарихчи Хондамир бу билан боғлиқ шундай бир ҳикояни келтиради: Карвон Язд чўли билан Ҳиротга бораркан, тунги юришлардан бирида от-улов устида ҳаммани уйқу босади. Алишер минган от , иттифоқо , йўлдан чиқиб , бўлажак шоир эгардан тушиб қолади , уйқу зўрлик қилиб , уй ғ онмайди . Ҳориган от ҳам эгаси ёнидан кетмай , тўхтаб қолади .
    Алишер тонг отиб , қуёш қизиганда уй ғ онади . Қ араса , поёнсиз саҳро , атрофида ҳеч ким йўқ . Ёл ғ из отигина ёвшан илдизларини чимтиб турибди . Ўн ёшли бола ўзини қўлга олади . Отини миниб , зеҳн билан йўлни топиб илгари юради . Кун қизиб , чанқоқлик бошланади . Шу пайт узоқдан бир нарса қорайиб кўринади . У сув тўла меш экан, Оллоҳга шукуроналар айтиб, Алишер йўлини давом эттиради. Унинг ота-онаси манзилга етгач, ўғиллларини йўқлигини биладилар ва мулозимни шошилинч орқага қайтарадилар. Мулозим кўп юрмай , Алишерга дуч келади . Алишерни , гўё у қайта ту ғ илгандай , қувонч билан кутиб оладилар .

1452-йилда Абулқосим Бобур Мирзо Хуросон тахтига ўтиради, нотинчликлар босилади. Ғ иёсиддин Муҳаммад Сабзаворга ҳоким қилиб тайинланади . Алишер эса ўқишини давом эттиради . Мактаб ёш Алишерни ше ъ рият , адабиёт оламига олиб кирди . Бўлажаг шоир Са ъ дий Шерозийнинг " Гулистон ". " Бўстон ", асарларини , Фаридиддин Атторнинг " Мантиқ ут - тайр "("Қ уш манти ғ и ") ни сўнгсиз иштиёқ билан ўқиди . Айниқса , қушлар тилидан келтирилган ҳикоятлар ва уларнинг чуқур мазмуни Алишернинг ўй - хаёлини тамом эгаллаб олди .

Бир куни қушлар жам бўлибди. Ҳар хил : тўти , қумри , товус , булбул ва ҳоказо . Ўртага ҳудҳуд ( сассиқпопишак ) чиқибди . Бошидаги тожини селкиллатиб , ўзини та ъ рифу тавсиф этибди . Сўнг у ҳаммани олам подшоси Семруғни излашга ундабди. Қушлар уни суриштира бошлабдилар. "Зотини, сифатини, сифатини айт, бизга нишон бер!" – дейишибди улар. Ҳудҳуд ҳикоя бошлабди: Смурғ бир кеча дунёни айланиб, учиб юрар эди. Ногоҳ йўли Чин шаҳри устидан тушди. Бир силкинган эди, мамлакат нурга ғаеқ бўлди. Патидан бири тушиб қолган экан. Огоҳ бўлганлар ақлу шуурини йўқотдилар. Чин мулки эса ҳашамат (улуғворликка) чулғанди.

Қушлар завқу шавқ билан йўлга тушадилар. Буроқ бу завқ-шавқ узоқ давом этмайди. Қушлар эътироз билдириб, узр айтиб, ўзларини четга ола бошлайди. Ҳудҳуд ҳар бирига жавоб айтади. Семруғга етишиш бахти олдида бу дунёнинг ташвишлари ҳечлигини исбот этувчи бирор ҳикоя келтиради. Ҳудҳуднинг гаплари, ҳикоялари қушларга янги бир куч бағишлайди. Улар ҳудҳудни бошлиқ қилиб, йўлга тушадилар. Ҳудҳуд буй ўлнинг ишқ йўли эканлиги, унга кирган одам Шайх Санъон сингари ўзлигидан кечиши лозимлигини айтади. Яна бир-биридан жозибали ҳикоялар… Ниҳоят, қушлар ети водийни босиб ўтадилар ва ўзларининг Семурғ эканлигини англаб етадилар.
"Мантиқ ут-тайр" хаёли Алишерга бир умр ҳамроҳ бўлди. Умрининг сўнгида эса "Лисон ут-тайр" ("Қуш тили") номи билан китоб ёзди. Бўлажаг шоир яна Низомий Ганжавий ва Хусрав Деҳлавий асарларини севиб ўқир эди.

1453-йилда Алишернинг отаси Ғиёсиддин Мауҳаммад вафот этади. Алишер Абулқосим Бобур ҳизматига кирди. Аввал Сабзаворда, сўнг Машҳадда яшади. Икки мактабдош дўст – Ҳусайн ва Алишер яна бирга бўлдилар. Бир муносабат билан у 50 минг байт, 100 минг мисра шеър ёд олганини айтди. Шеър шунчаки нутқ ўстириш эмас, маърифат, таффакур машқи ҳам эди. Навоий 15 ёшларида ўз шеърлари билан замонасининг машҳур шоирлари диққатини торди. Хондамирнинг ёзишича, шеърлари билан эндигина танилиб кела бошлаган Алишер ўз даврининг донгдор шоири Мавлоно Лутфий хизматига боради. Мавлоно ундан шеър ўқишни илтимос қилади. Алишер ўзининг:

Оразин ёпғоч, кўзимдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз ниҳон бўлғоч қуёш.

матлаъи билан бошланадиган ғазалини ўқийди. Шеърдан ҳайратга тушган кекса шоир бундай дейди: "Валлоҳ, агар муяссар бўлса эди, ўзумнинг форсий ва туркей тилларда айтган ўн-ўн икки минг байтимни шу ғазалга алмаштирардим ва буни ўзимнинг катта ютуғим деб ҳисоблар эдим". Бу туркий (ўзбек) шеъриятига жуда катта истеъдод кириб келаётганидан нишона эди.

Йигитлик даври

            1457-йилда Абулқосим Бобур вафот этди. Ҳокимят тепасига Абусаид Мирзо келди. Ҳусайн Байқаро тахт учун курашга шўнғиб кетди. Навоий эса Машҳад мадрасаларида ўқишни давом эттирди. Дўстлар орттирди. Кекса шоир Камол Турбатийни шу ерда учратди. Турбатлик бу шоир Алишер билан бир байт муҳокамаси устида танишиб қолди.Шоир 1464-йилда Ҳиротга қайтади. Бироқ пойтахда уни нохушликлар кутади. Абусаид Мирзо у билан тахт талашаётган Ҳусайн Байқарони яқин кишиларини таъқиб ва тайзиқ остига олган, жумладан, тоғалари Мирсаид Кобулий ва Муҳаммад Али Ғарибийларни олдинма-кейин қатл эттирган эди. Улар истеъдодли шоирлар эди. Алишернинг ота мулки мусодара қилинган, ҳатто яшашаб тургани бошпана ҳам қолмаганди. У шаҳарда узоқ қола олмади. Ҳолбуки, ёш шоирнинг ижоди барқ урган пайти эди. Абдураҳмон Жомиядек замонасининг аллома адиби билан яқиндан танишиб, сабоқлар олгани, меҳр қозонган эди. Навоий - "Маҳмуд Нуран" деб эъзозлаган бу машҳур шоир ва олим ўзини сиёсатдан узоқ тутар, ҳатто шаҳар ташқарисидаги Саъдиддин Кошғарий (1456-йилда вафот этган машҳур шайх, Жомийнинг устози) мозори ёнидан жой қилиб, ўша ерда яшар эди. 

Навоийнинг Саййид Ҳасан Ардашерга ёзган шеърий мактуби бор. У "Маснавий" номи билан "Хазойин ул-маоний"нинг биринчи девонига киритилган. Мутахасисслар уни Навоийнинг Ҳиротдан Самарқандга жўнаш олдидан ёзган мактуби деб ҳисоблайдилар. Чамаси, шоир сафар олдида Ардашер билан хайрлашмоқчи бўлган, лекин уни топмаган. Сўнг ушбу мактубни ёзиб қолдирган. Мактуб Алишернинг сафар олдидаги кечинмалари ва ўз отасидек яқин кўрган Саййид Ҳасан Ардашернинг сифатларини таъриф этиш билан бошланади. Ватан ва дўстларни ташлаб кетиш оғир. Хайрлашмай кетиш ундан ҳам оғир. У улуғ дўстига кетиши сабабларини тушунтирмоқчи. Хат шу муносабат билан ёзилган. Инсон сўз билан улуғдир, "фалак жисмининг жони"-сўз, айқиса "назм" (шеър), дейди шоир. Ва ўзида шеър ёзишга жуда катта куч-қудрат сезаётганини айтади. Шундай қудратки, агар Фирдавсий ўз "Шоҳнома"сини 30 йилда ёзган бўлса, у ўшандай асарни 30 ойда ёза олади. Низомий Ганжавийнинг 30 йил сарфлаб майдонга келтирган "Хамса"си унинг олдида 2-3 йиллик ишдир. Фақат унга имкон керак. Юрт эса нотинч, одамларда вафо йўқ. Инсонийлик қолмаган зулм авжида. Ҳатто тасали берувчи киши ҳам йўқ. Кетаман, десанг этагиндан тутадиган умр йўлдошинг, кетсанг, айрилиқдан эзиладиган дўстинг бўлмаса. 
          Навоий 60-йилларнинг иккинчи ярмида Самарқандда яшади. Унинг бу шаҳарга келиши сабабини турлича талқин қиладилар. Хондамир, ўқиш учун келди, дейди. Тўғри у Самарқандда дин ҳуқуқшуноси ва файласуф Фазуллоҳ Абуллайс қўлида ўқиди. Заҳириддин Бобур уни Абусаид сургун қ илди дейди . Бунда ҳам асос бор . Абусаиднинг Алишерга муносабати ёмон эди . Шоир Самар қ андда дастлаб моддий қ ийинчилик ичида яшайди . Кейинро қ унга шаҳар ҳокими Аҳмад Ҳожибек ра ғ бат ва ҳоийлик кўрсатади . Ниҳоят , Самарқанд ўз гўзаллиги билан ҳам Навоийни мафтун этади . Шои уни " фирдавсмонанд "( жаннатмисол ) деб атайди ва унга ҳеч қачон " гарди фано " ўлтирмаслигини – заволикка юз тутмаслигини истайди . Навоий шу йиллари шоир сифатида жуда катта шуҳрат топа борди. 1465 – 1466-йилларда унинг мухлислари шеърларини тўплаб, "девон" тузадилар. Бу китоб бугун "Илк девон" номи билан машҳурдир. 1468-йил охрида Эронни эггалаш учун бўлган жангда Абусаид ҳалок бўлади. Ҳусайн Байқаро 1469-йилнинг бошида Ҳироти қўлга олади ва Самарқандга хат йўллаб, Навоийни ўз ёнига чақиради. Ҳусайн Байқаро уни давлат ишларига жалб этади. Муҳрдор қилиб тайинлайди.

Давлат ва жамоат арбоби

         Алишер Навоий 1469-1472-йилларда муҳрдор, 1472-1476-йилларда вазир бўлиб ишлайди. 1487-1488-йилларда Астрободга ҳокимлик қилди. Ҳусайн Байқаро уни ўзига ғоят яқин тутар, ҳар бир нарсада у билан маслаҳатлашар ва буни ниҳоятда қадрлар эди. Тўғри, Байқаро ва Навоий ўртасига учинчи киши аралашган, совуқчилик тушган пайтлар ҳам бўлди. Лекин ўз даврининг икки атоқли арбоби ҳамкорлиги жуда кўп синовлардан муваффақият билан ўтиб, авлодларга ўрнак бўлди. Ҳусайн Байқаро салтанатининг даслабки йилларида жуда нотинч кечди. Хондамирнинг ёзишича, у тахтга чиққан йилнинг ўзида Абусаид Мирзонинг ўғли Ёдгор Муҳаммад тахт даъвоси билан қўзғалди. Ҳусайн Байқаро унга қарши қўшин тортади ва ғалаба қозонади. 

        1470-йилнинг баҳорида Ёдгор Мирзо Астрободда яна бош кўтаради. Ҳусайн Байқаро Навоийни ёнига олиб, қўшин билан яна йўлга тушади. Худди шу пайт Ҳиротда қўзғолон бўлганлиги хабари келади. Ҳусайн Байқаро Навоийни унга катта ваколатлар бериб пойтахтга қайтаради. Навоий шаҳарда адолатни тиклаб, халқни тинчлантиради. Шундай тўқнашувларнинг бирида Ёдгор Мирзонинг қўли баланд келиб, пойтахдаги айрим кишилар унга қўшиладилар. Можароларни тинчлантириш мақсадида уйлангани Абусаиднинг қизи Робия Султонбегим эрига ҳиёнат қилиб, у сафарига кетганида пойтахтда иниси Ёдгор Мирзо номига хутба ўқитади. Юрт бир муддат Ёдгор Мирзо қўлига ўтади. Бу ҳол Ҳусайн Байқарога қаттиқ таъсир этади. Тушкунликка тушади. Навоий шундай пайтда унинг ёнида туради, тассали беради. Ўша 1470-йилнинг ўзида пайт пойлаб, Навоийнинг маслаҳати билан Мурғоб дарёси бўйларидан жуда қисқа муддатда Ҳиротга етиб келади ва БоғИ Зоғонда маишатдан чарчаб ухлаб ётган Ёдгор Мирзони қўлга олади. Шундан кейингина Хуросонда маълум муддат тинчлик, осойишталик қарор топади. Алишер ижод кишиси эди. У табиатан буюруқвозликдан ва ҳукмфармонликдан йироқ, тафаккур ҳамда тахайюлга мойил, ғоят нозиктаъб бир киши эди. Мансаб-лавозимлар ҳар қанча юксак бўлмасин унинг учун зил-замбил юк бўлиб, Ҳусайн Байқарога бўлган ихлос ва муҳаббатигина уни истеъфо беришдан сақлаб турар эди. Шунга қарамасдан, у садоқат билан хизмат қилди. ъДонишмаднлиги, тадбиркорлиги билан кўплаб ғалаёну қон тўкишларни олдини олди, урушларни ярашга айлантирди. Унинг бу фазилати, айниқса, 1972-1476-йиллардаги вазирлик фаолиятида яққол намоён бўлди. Ҳусайн Байқаро ҳокимят ишларида Навоийнинг ақл ва садоқатида таяниб иш кўрди. Уни, қаршилигига қарамасдан, юқори мартабаларга тайинлади, 1472-йилда эса "амир"(вазир)ликка қўйди. Буюк шоир "амири кабир" (улуғ амир), "амирул муқарраб" (подшога энг яқин амир) унвонларига мушарраф бўлди. Унинг вазирлик йиллари Ҳиротда ободонлик авж олган, маданият гуллаб, яшнаган давр бўлди. Улуғ амир ўзи бош бўлиб, сувсиз ерларга сув чиқарди, эски ариқларни тозаллатирди, янги каналлар қаздирди. Эски биноларни таъмир қилдириб, янгиларини қурдирди. Қанчадан-қанча мадрасалар, хонаҳоқлар солдирди.

Ижод оғушида

         Алишер Навоий шеърни, шоирликни ҳамма нарсадан баланд тутди. Вазирлик мартабасида туриб ҳам шеър ёзишни тўхтатмади. Атрофидагилар унинг бу ишига рағбат ва ҳурмат билан қарадилар. Шоҳ Ҳусайн Байқаронинг ўзи унга раҳнамолик қилди. Улуғ шоирнинг илк шеърий девонини мухлислари тузган бўлсалар, биринчи девони - "Бадое ул-бидоя" ("Бадиийлик ибтидоси")ни 1472-1476 йилларда шоҳнинг амри ва истагига кўра ўзи китоб қилди. 1485-1486-йилларда иккинчи девон - "Наводир ун-ниҳоя"("Ниҳоясиз нодирликлар") майдонга келди. Алишер Навоий 1481-1482-йилларда "Вақфия" асарини ёзади. Вақф деб бирор хайрли ишнинг сарфу харажатини таъмин қилмоқ учун ажратилган ер ёки мулкка айтилади. Алишер Навоийнинг энг катта орзуси достон ёзиш, биринчи навбатда, XII асрнинг буюк шоири Низомий Ганжавий (1141-1209) дан кейин шоирлик қудтарининг мезонига айланиб қолган "Хамса" яратиш эди. Низомийнинг "Панж ганж" номи билан тарихга кирган "Хамса"си 5 маснавийдан ташкил топган эди: "Махзан ул - асрор" ("Сирлар хазинас"), "Хусрав ва Ширин", "Лайли ва Мажнун", "Ҳайф пайкар"("Етти гўзал"), "Искандарнома". Юз йилдан кейин унга Хусрав Деҳлавий (1253-1325) жавоб қилди. У ўз достонларини "Матла ул-анвор" ("Нурлар бошланиши"), "Ширин ва Хусрав", "Мажнун ва Лайли", "Ҳашт беҳишт"("Саккиз жаннат"), "Ойнайи Искандарий" (Искандар ойинаси) деб аталади. Лекин булар ҳаммаси форсий тилда ёзилди. Улардан форслар, шу тилни билганларгина баҳраманд бўлдилар. Ўз халқининг шундай ҳазинадан бебаҳра қолиши Навоийни қийнади. Навоий маслаҳатга устози Абдураҳмон Жомий ҳузурига боради. Жомий Навоийни бу ишга тезликда киришишга ундайди, унинг ўз кучи ва имкониятларига ишончини мустаҳкамлайди. Навоий беш достонни икки йилда тамомлайди. 1483-йилда ўз "Хамса"сини ёза бошлаб, 1485-йилнинг бошида югатади. Шоир ишлаган кунлар ҳисобга олинса, 54 минг мисралик улкан обида 6 ойда битказилади. Туркий тилда биринчи маротаба "Хамса" яратилади. Олиму фузало - барча бу ҳодисани зўр олқиш билан кутиб олдилар. Зайниддин Восифийнинг "Бадоеъ ул-вақоеъ"сидан: "Шоҳ Навоийга: "Бир можаро Сиз билан бизнинг орамиздан кўпдан ҳал бўлмай келади, шуни бугун бир ёқлик қилайлик", дейди. Бу можаро шундан иборат эдики, Султон Ҳусайн Алишернинг муриди бўлишини кўпдан орзу қилар ва уни "пирим" деб атар эди. Алишер эса ҳар гал: "Ё Олло, ё Олло, бу қандай гап бўлди! Аслида – биз муридмиз, сиз – ҳаммасига пирсиз", дер эди.

Энди Султон Ҳусайн Алишердан сўради: - Пир нима-ю, мурид нима?
Алишер жавоб берди:
- Пининг тилаги - муриднинг тилаги бўлиши керак.
- Шунда Султон Ҳусайн ўзининг оқ отини олиб келишни буюради. От жуда асов, чопағон эди.
Султон Ҳусайн айтди:
- Сиз мурид, мен мурид бўладиган бўлсам, Сиз шу отга минасиз, мен уни етаклайман.
    Алишер ноилож отга минишга мажбур бўлади . От ғ оят асов бўлиб , шоҳдан бошқани ўзига яқинлаштирмас эди . Алишер оё ғ ини узангига қўйиши билан от типирчилай бошлади , Султон Ҳусайн отига ўшқирди , от итоат қилиб , Алишернинг минишини кутди . Алишер эгарига ўтириши билан Султон Ҳусайн отининг жиловидан ушлаб етаклай бошлади . Алишер ҳушидан кетди . Уни эгардан кўтариб олдилар . Тариҳда бундай ҳол кўрилмаган эди . Ҳеч бир замонда шоҳ шоирга жиловдорлик қилмас эди . 1480-1490- йиллар Навоий учун бадиий ижодда самарали давр бўлди . Шоир " Хамса " дан кейин кўп ўтмай , кетма - кет насрий китоблар яратди . У 1488-йилда ёзган "Тарихи мулки ажам" ("Ажам шоҳлар тарихи") шуларнинг бири эди. Бу асар "Муҳокамат ул-луғатайн"да "Зубдат ут-тавохир"("Тарихлар қаймоғи") деб ҳам аталади. 1480-йилларнинг охири, 1490-йилларнинг бошида Навоийнинг яқин дўстлари, устозларидан Саййид Ҳасан Ардашер (1489), Абдураҳмон Жомий (1492), Паҳлавон Муҳаммад (1493) кетма-кет вафот этдилар. Навоий уларга бағишлаб "Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер", "Хамсат ул-мутаҳаййирин", "Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад" асарларини ёзади. Бу асарлар насрий бўлиб, шоирнинг бу улуғ замондошлари ҳақидаги мемуар хотираларидан ташкил топган эди. 1491-йилда муаммо жанрига бағишланган "Рисолайи муаммо" (иккинчи номи "Муфрадот") рисоласини ёзи. Навоий замонасида муаммо жанри кенг тарқалган бўлса - да, асосан, форс тилида ёзилар эди. Навоий ўзбек тилида муаммо ёзган илк ўзбек шоирларидан бўлди. "Хазойин ул-маоний"га унинг 52 муамоси киритилган. Шоирнинг форс тилидаги муаммоларини эса 500 чамалайдилар. Навоийнинг 1490-йиллардаги энг катта хизматларидан бири "Хазоин ул маоний" ("Маънолар хазинаси")ни тузиш бўлди. 1492-1498-йилларда тартиб қилинган 4 қисм девондан иборат бу улкан шеърий куллиёт шоирнинг туркий тилда ёзилган деярли барча лирик шеърларини қамраб олган эди. Шоир 7-8 ёшидан 20 ёшигача бўлган даврни умрининг навбаҳори ҳисоблади ва шу давр девонини "Ғаройиб ус-сиғар"("Ёшлик ғаройиботлари") деб атади.

Ҳаётининг сўнгги йиллари

   1490 - йилларнинг бошидаги оғир йўқотишлар, айниқса, 40 йиллик қадрдони Паҳлавон Муҳаммад билан устози Жомийдан жудо бўлиш Навоийга қаттиқ таъсир этди. Бунинг устига саройда Хадичбегим Низомулмулк билан мулк ва мансаб иштиёқида янги-янги фитналар тўқийди. Шу фитналар натижаларидан бири пок қалбли барча кишиларни ларзага солиб, мамлакатни ҳалокат ёқасига келтириб қўяди. Бу-Мўмин Мирзонинг ўз бобоси фармони билан қатл қилиниши эди. 1489-йилда Навоий Ҳиротга қайтгач ўрнига Астробод ҳокими қилиб Бадиуззамон тайинлаган эди. Бу орада Балхда Дарвешали қўзғолони бошланади. Ҳусайн Байқаро Навоийни олиб, Балхга жўнайди. Дарвешали билан сулҳ тузилади, лекин Ҳисорда Абусаиднинг ўғли Султон Маҳмуд Ҳусайн Байқарога қарши кураш бошлайди. Шоҳ Навоийни Балхда қолдириб, ўғли Бадиуззамонни олиб Ҳиротга отланади. У билан ҳам муросага келишиб, орқага қайтади ва Балхни Бадиуззамон тасаруффига беради. Бадиуззамон ўғли - 13 ёшли Мўмин Мирзони Астрободда қолдириб Балхга келади.     Ҳадичабегим Низомулкмулк билан биргаликда Астрободга Музаффар Мирзони ҳоким қилиб тайинлашга эришадилар. Ҳусайн Байқаро ва Бадиуззамон ўртасидаги муносабат ёмонлашади. Бадиуззамон М ў мин Мирзога Музаффар Мирзони шаҳарга киритмасликка буюруқ беради. Шоҳ тезда Навоийни Балхга юборади. Навоий ота ва ўғил орасига тушиб, уларни яраштиради. Бироқ ҳудди шу пайтда Ҳусайн Байқаронинг Бадиуззамонни қўлга тушириш ва қамоққа олиш ҳақидаги Балхга, шаҳар қутловига йўллаган яширин фармони маълум бўлиб қолади. Яраш яна урушга айланади. Навоий воқеани бундай изга кириб кетганидан қаттиқ изтироб чекади ва умидсиз орқага қайтади. Ота-ўғил урушида Бадиуззамон енгилади. Мўмин Мирзони Музаффар Мирзо асир олади. 1499-йилда Марвда Ҳусайн Байқаронинг яна бир ўғли Абулмуҳсин отасига қарши бош кўтаради. Шоҳ ўз қўшини билан Марвга отланади. Бу пайтларда Навоий ҳажга боориш орзусида эди. Мирхонднинг хабар беришича, Абулмуҳсин отаси билан сулҳ тузиш учун Алишернинг подшоҳ номидан вакил бўлиб келишини шарт қилиб қўяди. Навоийга тез чопар юборилади. Чопар шоирга етиб, шоҳнинг мактубини топширади. Унда шоирнинг ҳажни кейинга қолдириб, техда Марвга етиб келиши илтимос қилинган эди. Алишер Машҳад улуғлари ва ҳамроҳлари билан маслаҳатлашади. Улар мамлакатнинг тинчилиги учун Алишернинг ҳажга боришидан кечишини сўрайдилар. Алишер белгиланган жойга етиб боради, ота-ўғилларни яраштириб, Ҳиротга қайтади.

   1498- йилда Алишер Навоий " Мажолис ун - нафоис " ни қайта кўздан кечириб , тўлдирди . Шоирлар ададни 459 тага етказди . Шу йили ёшлигидан қалбида муҳирланиб келган " Мантиқ ут - тайр " га жавоб ёзади . " Лисон ут - тайр " Навоий ижодини якунловчи асарлардан биридир . Буюк шоир 1498 -1499 йилларда хатларини тўплаб , " Муншаот " тузди . Унда 88 та хат жамланган бўлиб , уларнинг аксарияти шоирнинг шоҳ ва шаҳзодаларга йўлланган . Шоирнинг 1500- йилнинг охирларида ёзиб тугатган " Маҳбуб ул - қулуб " асари унинг энг сўнгги асари бўлиб қолди . Навоий 1501- йилнинг 3- январида вафот этади . Бутун ҳалқ - шоҳда гадогача , олимдан чўпонгача , шоирдан деҳқонгача улу ғ фарзандининг ўлимига қай ғ у ва изтироб билан мотам тутади .

Насрий асарлари

          Навоий меросининг салмоқли қисми насрий асарлардан иборат. Улар ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-талимий ва илмий-фалсафий ёналишдадир.

Маҳбубул-қулуб (1500-01) Навоийнинг сонгги йирик асари болиб, унда улуг мутафаккир адибнинг ҳаёти давомидаги кузатишлари, топлаган бой тажрибаси оз юқори даражасида аксини топган. Уч қисмдан иборат бу асарда Сориун-носнинг афол ва аҳволининг кайфияти (1), ахлоқий муаммолар (2), мутафарриқа фавойид ва амсол сурати (3) масалалари ифодаланган.
Хамсатул-мутаҳаййирин(Беш ҳайрат,1494) асарида устози ва дости Абдураҳмон Жомий, унинг ҳаёти лавҳалари, тариқати, ёзишмалари, асарлари ҳақида ҳайратомуз ҳикоялар келтирилади.
Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер (1488-89), Ҳолоти Раҳлавон Муҳаммад(1493) асарлари маноқиб-ҳолот ёналишида болиб, уларда шоирга устозлик қилган буюк шахслар ҳаёти, фаолияти ёритилган. 
        Муншаот (1498-99) Навоийнинг мактублари топлами (жами 88 та хат) болиб, улар согинчлик хатлари, навроз табриклари, тазияномалар, сиёсий огитлар, сулҳномалар ва бошқа ёналишлардадир. Улар Ҳусайн Бойқаро , Бадиуззамон ва бошқа тарихий шахсларга битилган . 1480-1490 йиллар Навоий учун бадиий ижодда самарали давр бўлди . Шоир ” Ҳамса ” дан кейин кўп ўтмай кетма - кет насрий китоблар яратди у 1488 йилда ёзган ” Тарихи мулуки ажам ” шуларнинг бири эди . Бу асар ”Муҳокаматул ул-луғатайинда” да ”Зубдат ут-таворих” деб ҳам аталади. Китобнинг асосий ғояси ўтган шохларнинг ҳаёти қилган ишлари орқали замондошларига ибрат сабоқ бермоқдир. Дунёда нимаики бор ўткинчидир. Биргинда нарса боқий, у ҳам бўлса, адолатдир. Навоий Хусайн Байқаро ни шундай адолатпарвар шохлардан хисоблайди ва унинг тарихни ёзажгини айтади бироқ унинг ниятлари амалга ошмай қолди. Шунингдек Навоийнинг ”Тарихи анбиё ва ҳукамо”, ”Сирож ул-муслимин” асарлари ҳам ибрат ва панд мазмунини кўзда тутган эди.
        1491 йилда муаммо жанрига бағишланган ”Рисолайи муаммо” рисоласини ёзди. Ҳадислар асосида 40 рубойини ўз ичига олган ”Арбаин” ҳам шу йиллари юзага келди.
        1495-1496 йилларда ”Насойим ул-муҳаббат” ни ёзиб тугатди. Бу асар шарқда ўтган машҳур шай ҳ лар сўфийлар ҳаёти ҳақида маълумоит берувчи тазкира эди. Бу таскира Абдураҳмон Жомийнинг ”Нафоҳат ул-унс” номли китобининг эркин таржимаси эдик. Алишер Навоий уни янги маълумотлар билан бойитди, биринчи навбатда туркий халқ вакилларига кенг ўрин ажратди 750 шайх ҳақида маълумот берувчи бу асарда тасаввуф тариқатлари, қонун қоидалари сўфийларга ҳос ҳусусиятлар улар ҳаётига касб корига оид лавҳалар ўрин олган бўлиб тасаввуфни ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Жумаладан, унинг Яссавийга оиуд маълумотлари қимматли ҳисобланади. 1998 йилда Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” ни қайта кўздан кечириб тўлдирди шоирлар адади 459 тага етқазди. Шу йил ёшлигидан қалбида муҳрланиб келган ”Мантиқ ут-тайр” га жавоб ёзади.
        1500 йил оҳирларида ёзган ”Маҳбуб ул-қулуб” асари унинг сўнги асари бўлиб қолди. ”Маҳбуб ул-қулуб” тузилишига кўра уч қисмга бўлинади: Ижтимоий табақалар, Аҳлоқ одатлар ва Панд ҳикматлар

Жанрига кўра насрда ёзилган . Айрим ўринлардагина шерий парчалар келади . У парчалар кўпинча фикрни ҳулосалаш ёки баёнга зийнат бериш учун келтирилади . Шоир насрий баёнда сажъга риоя қилади қилади. Асардаги фикр мулоҳозалар, ноёб кузатишлар милатимизни асарлар оша тарбиялаб келган ахлоқ одоб, туруш туруш турмушнинг мазмун моҳиятини англашда муҳимдир. Бадий жиҳатидан эса асар ўзбек насри тарраққиётида бетакрор аҳамиятга эга.

Илмий-филологик мероси

        Мажолисун-нафоис (1490-91; 1497-98) тазкираси турк тилидаги ёзилган дастлабки тазкира болиб, унда шоир саккиз мажлис доирасида 459 шоир ва адиб ҳақида малумот берган. Биринчи ва иккинчи мажлисда тазкира тартиб берилганда ҳаёт болмаган шоирлар, учинчи мажлисда шоирнинг замондошлари, тортинчи мажлисда бешинчи мажлисда Хуросон, олтинчисида Моварауннаҳр, Кичик Осиё ва Эрон, еттинчи ва саккизинчи мажлисларда темурийлар сулоласига мансуб ижодкор шоҳ ва шаҳзодалар ҳақидаги малумотлар жамланган. Асар Фаҳрий Ҳиротий (1521-22), Муҳаммад Қ азвиний (1522-23), Шоҳ Али Абдулали (1598) томонидан уч марта форс тилига таржима қ илинган .

  Навоий Муҳокаматул-лугатайн асарини оз замонидаги туркий лаҳжалар, зиёлилар нутқи, бадиий ва илмий асарларнинг лексик-грамматик хусусиятларини форсий тил хусуситлари билан қиёслашга багишлади. Жонли халқ тилида қолланилган коплаб созларни асарга киритиб, адабий тилда қолланилишига сабабчи бўлди. Озигача ишлатилган созларни янги мано қатламларини очди. Озбек тили грамматикасини Маҳмуд Кошгарийдан сонг илмий асосга солди. Озбек тилининг бадиий ва эстетик имкониятлари кенгайишига сабабчи бўлди. Форс ва турк тилларида яратилган энг йирик ва этиборли асарларга мурожаат қилди, шоир ва олимларни тил истиқлоли учун курашга чорлади.
  Аруз назариясига багишланган Мезонул-авзон (1492) асарида араб ва форс арузи қоидаларини туркий тилда аниқ ва равон тушунтирди. Турк ёзма ва огзаки шерияти намуналарининг вазн хусусиятларини органди. Туркий аруз табиатини ёритиш билан бирга турк шерияти мураккаб аруз тизимини бойитганини англатди. Баҳрлар ва доиралар ҳа қ идаги тасаввурни кенгайтирди . То ққ изта янги вазн ва шерий шаклни ани қ лади . Турклик тарихида илк бор миллий вазн ҳақидаги қарашларни илгари сурди.
   Навоийнинг илмий - филологик меросини мунтазам тадқиқ қилиш 20 асрнинг 20- йилларидан ёлга қойилди . Бу ёналишда Фитрат , Ойбек , А . Садий , О . Шарафиддинов , А . Ҳайитметов , И . Султон , Ҳ .Қ удратуллаев каби адабиётшунос ва А . К . Боровков , О . Усмонов , А . Рустамов каби тилшунос олимларнинг ишлари этиборли .

Тарих ва иқтисодга оид асарлари

  Тарихи мулуки Ажам (Ажам шоҳлари тарихи,1488) қисқа тарих болиб, Эрон шоҳлари хроникаси баён қилинган Тарихи Табарий, Шоҳнома асарларини мантиқан толдиради, улардаги фактларни изчил илмий тизимга солади. Афсонавий шоҳ Каюмарсдан сосонийларнинг сонгги вакили Язди Шаҳриёргача болган шоҳлар тарихини, мифологик талқинини беради.

  Тарихи анбиё ва ҳукамо (Пайгамбарлар ва ҳакимлар тарихи, 1485-1498) асарининг биринчи болимида Қиссасул-анбиёлар ананаларини давом эттириб, Одам алайҳис-саломдан Нуҳ, Исо, Мусо, Яқуб, Сулаймон, Юсуф, Довуд каби пайгамбарлар тарихига оид қиссалар келтиради. Навоий Луқмони ҳакимга ҳам анбиёлар қаторидан жой беради. Асарнинг Ҳукамо зикрида деб номланган иккинчи болимида инсоният тарихида чуқур из қолдирган донишманд ҳакимлар Фишогурс, Жомосп, Буқрот, Суқрот, Афлотун, Арасту, Болинос, Жолинус, Батлимус, Бузургмеҳр ҳақида ибратли ҳикоялар келтиради, уларнинг донишмандлиги, илмий кашфиётлари сири қисқа сатрларда талқин қилинади.
  Вақфия (1481) асарида вақф ерлари, мулклари, уларнинг миқдори, улардан фойдаланиш, вақф мулки ва маблаги эвазига қуриладиган бино ва иншоотлар, бу ёналишда мадраса ва хонақоҳларда орнатилган тартиблар ҳақида фикр юритди. Навоий оз ихтиёридаги маблаглар ҳисобига қурилган хайрия муассасалари, илмий-маданий бинолар ва богларни санаб отди. Асар Навоий ва Ҳусайн Бой қ аро муносабатларини органиш учун ҳам муҳим ҳужжатли манбадир .
Тарих ва и қ тисодий ёналишдаги асарлари Н . Веселовский , Якубовский , Я . Гуломов , В . Зоҳидов , Б . Аҳмедов каби олимлар томонидан органилган .

Араб ва форс тилларидаги асарлари

    Алишер Навоий форс тилида ёзган шерлари асосида Девони Фоний тузилган болиб , унинг му қ аддимасида Ситтаи зарурия ( Олти зарурат ) ва Фусули арбаа ( Торт фасл ) форсий қ асидалари мажмуалари берилган .

   Ситтаи зарурия топламидаги қасидалар Руҳул-қудс (Муқаддас руҳ), Айнул-ҳаёт (Ҳаёт чашмаси), Туҳфатул-афкор (Фикрлар туҳфаси), Қутул-қулуб (Қалбдар гизоси), Минҳожун-нажот (Қутилиш ёли), Насимул-хулд (Жаннат насими) каби номлар билан аталади. Улар Хоқоний, Деҳлавий, Салмон Соважий, Абдураҳмон Жомий асарлари руҳида, уларга фалсафий-мантиқий жавоб тарзида ёзилган.
   " Фусули арбаа " да Султон Ҳусайн Бой қ аро мадҳидан сонг Баҳор , Саратон , Хазон ( Куз ) ва Дай (Қ иш ) васфидан иборат .
   Муаммо жанри қоидаларига багишланган Муфрадот (1485) форс тилидаги илмий асарида мумтоз шериятдаги бу жанрни назарий жиҳатдан асослади. Муаммо ва уни ифодаланган жанрлар рубоий , қита , туюқ , айрим ҳолларда газал муносабатини англатди . Муаммоларни ечиш усулларини оргатиш баробарида 121 та мисол келтирди .
Навоийнинг араб тилида Сабатул - абҳур ( Етти денгиз ) номли диний - тасаввуфий руҳда луғат характеридаги асар ёзгани малум . Бироқ бу асар нашр этилиб , етарли даражада органилмаган . Алишер Навоийнинг форс тилидаги мероси Фитрат , Ҳ . Сулаймон , Н . Маллаев , Ш . Шомуҳамедов , Р . Воҳидов , Болтаева томонидан органилган .
   Навоий даҳоси туфайли инсоният тарихида дунёнинг турли жойларида яшаётган туркий халқлар якқалам қилинди, миллат манавий мероси умумжаҳон хазинасидан мустаҳкам орин олди. Мустақил Озбекистонда Навоийни англаш давлат сиёсати даражасига котарилди. Республикадаги энг йирик вилоятлардан бири ва унинг маркази, Озбекистон Давлат мукофоти, ОРФА Тил ва адабиёт институти, опера ва балет академик театри, Озбекистон Давлат кутубхонаси, Самарқанд Давлат университети ва бошқа юзлаб маданий-марифий муассасалар, жамоа хожаликлари улуг шоир номи билан аталади.

Хамсачилик тарихидан

   Навоийнинг эпик асарлари дейилганда биринчи навбатта кўз олдимга “Хамса” келади.Хамса бешлик демакдир Бинобарин, у беш мустақил достондан ташлкил топган ва хар бир достон маълум бир мавзу воқеани кенг ва атрофлича маснавий ёъли билан ёритиб беради. Шарқ адабиётида биринчи бўлиб Хамсачиликни бошлаб берган киши буюк Озарбайжон шоири Низомиддин Ганжавийдир. У 1173-1179-йилллар оралиғида Арзинжон ҳокими Фахриддин Бахромшоҳга бағишлаб, ”Махзан ул асрор” (Сирлар хазинаси) номли панднома – насиҳатнома ёзади, 1180-1181-йилларда Ироқ хукмдори Тўғрул II нинг илтимосига кўра мухаббат ва қаҳрамонликни ифодаловчи “Хусраф ва Ширин “достонини яратади. Шарқ адабиётида ҳамсачилик анъанаси пайдо бўлди. Шунга кўра ҳар бир асар “Хамса“ деб аталмоғи учун: 1- у беш достондан ташкил топмоғи.2- биринчи достон албатта панд насихат руҳидаги тарихий, ахлоқий, фалсафий бўлмоғи 3-дан Ҳусраф ва Ширин можороларига бағишланмоғи.4- учунчи достон Лайли ва Мажну муҳаббатини мавзу қилиб олмоғи 5- тўртинчи достон Бахром бешинчи достон Искандар ҳақида ёзилмоғи шарт эди.

   Навоий “Хамса”си XV асрдаги халқимиз маънавий тараққиётининг кўзгуси бўлиб, унда ўша даврнинг ижтимоий турмушу,халқнинг фаровон урф-одатлари дин-диёнат,ахлоқ-одоб ҳақидаги қарашлари ўз аксини топган. Навоий “Хамса” си яхли асардир. Буюк шоир унда замонасининг барч долзарб масалаларини қаламга олади. Уларга жавоб излайди. Ҳар беш достон бир - бири билан ич - ичидан мустаҳкам боғланган . Масалан : “ Ҳайрат ул - аброр ” да шоир умр ва унинг мазмунини , жамият ва инсон , табиат ва инсон каби саволларни қўйса кейинги достонларда муайям тақдирлар воқеалар висолида уларни очишга ҳаракат қилади

Хайрат ул-аброр

   Навоий давр анъанасига риоя қилган ҳолда бошқа асралари сингари достонларига ҳам арабча ном берди ва “Хамса” даги биринчи достонни “Ҳайрат ул-аброр“ деб атади. У бугунги ўзбек тилида “Яхши кишиларнинг ҳайратланиши“ деган маънони беради. Достоннинг хажми 3988байт бўлиб 64 боб, 20 та мақолатдан ташкил топган. У арузнинг сари бахрида ёзилган . Асар анъанавий муқаддима “ Хамд ” ва “ Наът “ билан бошланади . “ Хамд ” да оллоҳнинг мақтови сифатлари , “ Наът ” да пайғамбаримиз мадҳи берилади . Навоийнинг дунё ҳақидаги қарашлари шу муқаддимада ўз аксини топган . Унингча дунёнинг боши ҳам охири ҳам , яратувчи ҳам , кузатувчи ҳам оллоҳдир .

    Икки боб устозлар таърифига бағшланган. Икки боб ва ундаги маъно ҳақида. Сўнг Ҳусайин Байқаро ҳақида, улуғ пирлари Баҳавуддин Нақишбанд, Хўжа Ахрорга бағишловлар келади. Нихоят 22-бобда мақолат билан бошланади. Биринчи мақолат Ислом ҳақида иккинчи мақолат Имом ҳақида, учунчи мақолар шохлар ҳақида. Мақолат охирида Шох Ғозий ҳикоят берилади. Достондаги бир қатор одоб-ахлоқ мақолатлари берилади. Чунончи бешинчи мақолат Карам ҳақида. Карамнинг маъноси кенг. У меҳр-марҳамат кўрсатиш, саҳийлик қилиш, эхсон этиш кабиларни англатади. Саҳийлик инсондаги хислатларнинг унг улуғи, бахиллик энг тубанлиги. Бироқ ҳар нарсанинг ҳам меъёри бор. Ортиқча саҳийлик исрофдир. Исроф эса бахиллик билан баробар. Қолаверса, хар қандай сахийлик хам маълум тартиб бор. Масалан:фақат довруғ учунгина мол дунё совурмоқ сахийликдан эмас, хатто ақлдан ҳам эмас. Бу даврда яшаб ижод қилган шоирлар ва алломалр ”Аҳсанаҳу-акзабаҳу” (енг яхши шер – энг ёлғоншеърдир”деб қараганлар .Низомий Ганжавийнингф ”Махзан ул-асрор”га 40 дан ортиқ назира ёзилган, Шундан учтасигина чиғатой тилида. Шунинг биттаси мана шу ”Хайрат ул аброр” бўлди

Фарҳод ва Ширин

    Алишер Навоийнинг мукаммал инсон ҳақидаги орзу - ўйлари ” Хамса ” нинг иккинчи достонида Фарҳод тимсолида ўз аксини топган . Бу мавзу аслида эски бўлиб , муайян тарихий шахсларга бориб боғланган . У илгари кўпроқ ” Хусраф ва Ширин шаклида машҳур эди . 590- йилда тахтга чиқиб 628- йилда ўлдирилган Эрон шоҳи Хусраф Парвезнинг гўзал Ширинга бўлган муҳаббати кўпгина тарихий асарларда қайд этилган Низомийда тасвирланишича Хусраб Эрон шоҳи Хурмузнинг тилаб олган ўғли бўлган . Хусрафга Ширин ҳақидаги маълумотни яқин дўстларидан бири Шобур етқизади . Бу Низомийнинг ” Хусраф ва Ширин ” дан .

    Навоий ”Хусраф ва Ширин”даги яратувчилик ва севги достонини Шарқ достони деб атаган. Ишнинг икки инсон ҳаётининг мазмум-моҳияти деб ҳисоблайди. Бу ишқ шунчаки иш эмас,балки илоҳий ишқдир. Навоийда бу икки тушунчани бир-биридан ажратиб олиш мушкул. Кўпинча уларнинг бири иккинчисидан фарқли ва бир-бирини тўлдириб боради. Шоир бунга муқаддимадаёқ ишора қилади. Навоий ”Фарход ва Ширин” муқаддимасида унинг исмини тилга олади. Асарда Фарҳоднинг ғам-алам ўз бағрига олади. Буни кўрган отаси унга тўрт фасилга бағишлаб қасрлар қуриб беради. Ҳар фаслга мос шоҳона базлар бошланади. Бироқ Фарҳодда ўзгариш бўлмайди. Унинг ўзгариши учун отаси тахтни ҳам инъом атади. Фарход ва Ширин достонида тасвирланган воқеанинг жазибадорлигига кўра ҳам эътороз билан,ёзилганлиги жиҳатидам ҳам ёзма досточилиғимизнинг энг гўзал наъмуналаридан бўлиб қолади. Айниқса достондагисувсиз жойларга сув чиқариш билан боғлиқ воқеалар халқимизнинг асрий орзуларига ҳамоханг тушганлиги учун бу асарнинг халқ орасида шухрати нихоят каттадир.

   ” Фарход ва Ширин ”, номлари қ ўйилган жойлар , манзиллар кўпайиб боради . Фарҳод ва Ширин достони шу мавзуда ёзилган асарлар сингаридир. Асарнинг охирига Фарҳод ота –онасига юксак ҳаётсеварлик туйғуларини намоиш этиб, вафот этади.

Лайли ва Мажнун

   Шарқ адабиётида севги ҳақидаги битилган достонлар орасида “Лайли ва Мажнун” дай дардли ва ғамгинлини топиб бўлмайди. У нақадар ғамгин бўлса шу қадар шухрат топган. Уни мутахассилар Ғарбдаги “Ромео ва Жулета” дан ҳам машҳурроқ ҳисоблайди. Бу қ исса қ анчалик ғамгин ва машҳура бўлса шунчали қ адимий ҳамдир . Ушбу мавзуда адабиёт оламида салкам Х III- асрдан буён шеър ва достон битилиб келади . Қ иссанинг келиб чиқиш манъбаи қадим араблар ҳаёти билан боғлиқ воқеаларга бориб тақлади . Мажнунни баъзилар тарихий шахс асл исми : Қ айс ибн Мулаввах ёшлигидан туя боқиб юрганда амакисининг қизини севиб қолган шахс деса , иккинчи бир фикрлар у тўқима оброз дейишади . Навоийнинг ”Лайли ва Мажнуни”да руҳият тасвирига алоҳида эътибор берилган. Асар воқеаси хайбатли тун тасъвири билан бошланган. ”лайли” дегани ҳам ”тун” дегани.

    Достоннинг энг таъсирчан жойларидан бири Мажнунинг каъбага олиб борилишидир . Достоннинг охирида ” Иш таърифи ” да деган боб келади . Шоир унда Лайли ва Мажнун тақдирида афсонага ўраб берилган мазмумнни шархлайди . Навоийнинг ”Лайли ва Мажнунни” мазкур сюжетнинг ишланиш тарихида алоҳида бир босқич бўлиб қолди. Навоийга юксак бахо берди . Қ исса халқимиз орасида кенг ёйилди . У ҳақида халқ достони майдонга келди . Фозил Ёълдош ўғли тилидан ёзиб олиниб , нашр этилган шу номдаги достон бунга мисолдир .

Сабъаи – сайёр

   "Саббаи сайёр" хамсанинг тўртинчи достони бўлиб, ишқий саргузаст ҳарактеридадир. Асарнинг бош қаҳрамони Бахром. Бахром шарқда Марс юлдузининг номи. Арабчаси- Миррих. Бахром кўпинча жангу жадаллар, фитна ёғмонлар тимсоли сифатида келади. Тарихчилар бун омни Эроннинг сосоний ҳукмдору БараххонВ (420-438-йилларда подшолик қилган) билан боғлайдилар Халқ орасида Бахром”Гўр” лақби билан машҳур бўлган. Гўр деб қулонни айтганлар Бахромни дастлаб Фирдавсий ўз “Шоҳнома”сида тасвирлаган. “Саббаи сайёр” 38боб, 5000 байтдан иборат бўлиб, асар воқеалари 12-бобдан бошланган. Бахром ети иқлим шоҳи. Овда уни излаб келаётган Монийни учратади. Моний Хитойлик бир савдогарнинг ғозал қизини Дилором ҳақида ҳабар беради. Достонда Бахром гўрДилором билан бирга бўлади. Бахром уни жуда севади. Дилором билан бирга овга борганида маст ҳолатида уни ўлдириб, Саҳрои кабрга ташлаб юборишини буюради. Буниг сабаби асарнинг ўзида берилган. Мастликдан қайтгандан сўнг Бахром нима қилиб қўйганини ўйлаб канизларидан сўрайди ва уни топиб келишини буюради. Саҳрои кабрда Дилоромни топа олмаган канизлари, уни бирон-бир йиртқич ҳайвон еб кетган деб гумон қилади. Шундан сўнг Бахромни ғам алам эгаллайди. Дилоромни эса шу саҳродан Хоразм юртига кетаётган савдогарлар билан қўшилиб кетади ва у ерда барча дардларини бир инсонга айтиб беради. Бахром камалак рангига мослаб “Еттита қаср” қурдиради. Биринчи қаср қора нарсалар,қоронғу. Охиргиси оқ- нарсаларнинг поклигини билдириб яхшиликга етаклайди. Бахром еттинчи қасрда Дилором ҳақида эшитиб уни топдириб келади ва улар яна биргаликда овга чиқишади. Улар битта кийикнинг орқасидан қувиб, балчиққа ботган,чакалакзорга кириб,ҳаммаларини балчиқ ютиб кетади. Саббаи Сайёр ети сайёра деган маънони билдиради. Саббаи- сайёр достони барчага бирдек маълум.

Садди Искандарий

   “Садди Искандарий” Ғарб-у Шарқ даги энг машҳур сиймолардан жаҳонгир Искандарга бағишланган бўлиб, “Хамса” нинг якунловчи достонидир. Искандар таруихий шахс бўлиб Александр Македонский (356-323) нинг шарқча номидир. Навоий Искандар ҳақидаги китобларда унинг одамхўр ажийлардан сақланиш учун улкан бир девор қардиргани айтилади. Бу деворни тарихан қай даражада аниқ ва тўғрилиги ҳақида бир нарса дейиш қийин. Лекин унинг катта расмий маъноси бор У эзгулик ва ёруғлик ўртасида девор. Бу деворни барча халқлар биргалашиб қурадилар. Навоий шу тариқа Искандарнинг жаҳонгирлигига эмас, инсон парварлигига диққатни қаратади.

   “Садди Искандарий” Навоий “Хамса” сида энг йирик достондир. У 89-боб, 7215 байтдан ташкил топган. Асар воқеалари Искандарнинг туғилишидан бошланади. Искандарнинг насл-насаби борасида антиқ замонлардан буён олимлар турлича фикрлар билдиради. Баъзилар уни Эрон шоҳи Доро II нинг ўғли деб кўрсатадилар, баъзилар эса Миср фиръафвинларга олиб бориб боғлайди.

 

3. Ўзбекистон Республикасининг БМТ билан ҳамкорлиги

 

 Чирчиқ гарнизони офицерлар уйи мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг БМТга аъзо бўлганлигининг 20 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг БМТ билан ҳамкорлиги” мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти расмий равишда 1945 йилнинг 24 октябридан бошлаб фаолият юритиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси ушбу нуфузли хал­қаро ташкилотга 1992 йил 2 март куни аъзо бўлган. Ана шу санадан бошлаб, кундан-кунга халқаро нуфузи ортиб бораётган Ўзбекистоннинг байроғи Нью-Йорк шаҳрида жойлашган БМТ бош биносида ҳилпираб турибди.
Ер юзида шундай умумбашарий муаммолар борки, уларни фақат турли қитъада жойлашган ва турли сиёсий табиатга эга бўлган давлатлар ўртасидаги ўзаро узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш орқалигина ҳал этиш мумкин. БМТнинг халқаро муносабатлардаги аҳамияти беқиёс бўлганлиги боис, дунё миқёсидаги энг муҳим, глобал жараёнлар унинг иштирокида кечади, ўта мураккаб можаролар эса БМТ Хавф­сизлик Кенгаши қарорига мувофиқ бартараф этилади. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Бизнинг тасаввуримизда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти - барча давлатларнинг, минтақаларнинг, бутун жаҳон ҳамжамиятининг энг муҳим муаммоларини муҳокама қилиш ва ечиш учун тузилган ноёб ташкилотдир. БМТ - бу халқ­ларнинг тинч-тотув яшашга бўлган эзгу иродасининг буюк рамзи, инсоният маънавий тараққиётининг ёрқин нишонасидир”.
Давра суҳбатини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари - Республика ҳарбий прокурори Шуҳрат Узаков кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ялпи хавфсизликни мустаҳкамлаш туфайли тинч­ликни барқарор этиш мақсадида 50 та мамлакат томонидан халқаро ҳамжамият сифатида ташкил этилганлиги, ҳозирги кунда ушбу ташкилотга аъзо бўлган давлатлар сони 193 тага етганлиги, Ўзбекистон Республикаси 1992 йилнинг 2 март куни БМТга тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилингани, Юрт­бошимизнинг асарлари ва маърузаларида Ўзбекистоннинг БМТ билан алоқаларининг йўналишлари ва истиқболлари, шунингдек, бу нуфузли ташкилотнинг умумбашарий муаммоларни ҳал этишда тутган ўрни ва аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, сиёсий фанлар доктори Қ.Жўраевнинг БМТнинг мақсадлари ҳақидаги, қўмита раисининг ўринбосари А.Турсуновнинг “БМТ ва унинг дунёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашдаги роли”, Қўмита аъзоси А.Раҳмоновнинг “Ўзбекистон - БМТ: ҳамкорликнинг асосий босқичлари ва йўналишлари”, Мудофаа вазирлиги масъул ходими Ж.Аъзамовнинг “Ўзбекистон Республикасининг минтақавий ва халқаро хавф­сизликни таъминлашдаги фаолияти” мавзусидаги маърузалари тингланди.
Ўтган йиллар мобайнида БМТ Ўзбекистон учун чин маънодаги халқаро минбарга айланди. Давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишларида бир неча бор халқаро террорчилик, диний экстремизм, гиёҳ­ванд­лик моддалари ва қурол-яроғнинг ноқонуний савдоларига қарши биргаликда курашиш борасида ташаббуслар билан чиқди. Президентимиз шу минбар орқали минтақамиздаги бир қатор муаммолар, жумладан, Афғонистондаги нотинч вазият ва унинг дунё барқарорлигига салбий таъсири ҳақидаги фикрлари билан жаҳон оммаси эътиборини қаратди. Ўзбекистоннинг оламшумул аҳамиятли ташаббуслари кўп­лаб давлат ва ҳукумат раҳбарлари томонидан нақадар асосли эканлиги бир неча бор эътироф этилди.
Тадбирда шунингдек, ҳо­зирги пайтда БМТ замонавий халқаро жараёнларда самарали фаолият олиб бораётган ташкилот ҳисобланиши, дунёдаги мураккаб можароларни ҳал этишда бирор-бир мамлакат ёхуд давлатлараро уюшма БМТ сингари холис ва самарали фаолият олиб бориш имкониятига эга эмаслиги таъкидланди.
Бир сўз билан айтганда, ўтган йигирма йил мобайнида мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаол аъзоларидан бирига айланди. Давлатимизнинг БМТ доирасида глобал ва минтақавий масалаларда кўтариб чиққан ташаббуслари бир қатор саъй-ҳаракатларнинг бошланишига сабаб бўлибгина қолмай, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини ҳам юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Республика Ҳарбий прокуратураси вакиллари, Фуқаролик жамиятини шакл­лантиришни мониторинг қилиш мустақил институти ходимлари, Чирчиқ гарнизонидаги Ҳарбий қисм ва муассасаларининг ҳарбий хизматчилари, Чирчиқ олий танк-қўмондонлик муҳандислик билим юрти офицер-ўқитувчи, инструктор ва курсантлари, Чирчиқ шаҳар фаоллари, ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Давра суҳбати якунида қатнашчиларни қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан жавоблар берилди.

 

4. Ўзбек шоираси Нодира (Моҳларойим) таваллудининг 220 йиллиги” (1792-1842йй.)

 

Nodira (Komila)

(1792—1842) Taniqli shoira, davlat arbobi. Asl ismi Mohlaroyim, Andijon hokimi Rahmonqulibiy oilasida dunyoga keldi. 1808 yilda Usha paytda Marggilon hokimi boo’lgan Amir Umarxonga turmushga chiqadi. 1810 yilda akasi Olimxon o’rniga taxtga chiqqan Umarxon bilan Qo’qonga keladi. 1822 yil Umarxonning fojeali vafotidan so’ng o’g’li Ma’dalixon bilan birga Qo’qon xonligini boshqaradi. Madrasa, masjid, karvonsaroylar qurdiradi. Ilm ahliga rahnamolik, faqirlarga homiylik qiladi. 1842 yil Buxoro xoni Amir Nasrulloh tomonidan qatl etiladi.

         Nodiraning she’riy merosi bir nechta devonlarining qo’lyozmalari (inv. № 7768, 660, 2090) orqali yetib kelgan.O’zbekcha she’rlarida Komila va forsiyda Maknuna taxalluslari bilan ham asarlar yaratgan. Uning 10.000 misraga yaqin asari yetib kelgan. G’azal, muxammas, ruboiy, fard kabi ko’plab janrlardan faol foydalangan. She’rlarida Navoiy, Fuzuliy, Bedil an’analarini davom ettirgan.       Nodira g’azallarida firoq, dard iztiroblari samimiy bayon qilingan.

         Nodira hayoti va ijodini o’rganish o’z davridanoq boshlangan. Hakimxon To’raning «Muntaxabut-tavorix», Avazmuhammad Attorning «Tuhvatut-tavorix», Ishoqxon To’raning «Tarixi Farg’ona», Mushrifning «Ansobus-salotin va tavorixi xavoqin» kabi tarixiy asarlarda, Uvaysiyning «Voqeoti Muhammadalixon», Nodir-Uzlatning «Haft gulshan» nomli dostonlarida Nodiraning iqtidori, faoliyati borasida qimmatli ma’lumotlar bayon etilgan.

         Ijodi A.Qayumov, T.Jalolov, X.Razzoqov, M.Qodirova kabi olimlar tomonidan o’rganilgan.

         Andijonda shoira nomiga shahar markazidagi shohko’chalardan biri, kinoteatr va boshqa madaniy muassasalar qo’yilgan.

 

 

5. 2 июль - Узбекистон Республикаси Давлат герби тасдикланган кун (1992й.)

 

2 iyul – O‘zbekiston Respublikasi Davlat gerbi qabul qilingan kun

     Mamlakatimiz istiqlolga erishgach, o‘z davlat ramzlariga ega bo‘ldi. Ularda xalqimizning ma’naviy-madaniy merosi, tarixi, urf-odat hamda an’analari, orzu umidlari, ezgu maqsadlari mujassamdir. Davlatimizning Bayrog‘i, Madhiyasi, Konstitutsiyasi, milliy puli kabi Gerbi ham ana shunday muqaddas timsollardandir.

Prezidentimiz Islom Karimov 1992 yilning 2 iyulida “O‘zbekiston Respublikasining Davlat gerbi to‘g‘risida”gi qonunga imzo chekdi.

Mazkur hujjatga asosan, gerbimiz tasviri O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti devoni, Oliy Majlis palatalari, Vazirlar Mahkamasi, vazirliklar, hokimliklar, davlat qo‘mitalari, davlat hokimiyati va boshqaruvi idoralari binolari, xorijiy mamlakatlardagi diplomatiya vakolatxonalari va konsullik muassasalari peshtoqiga o‘rnatilgan.

Gerbimiz tasviri davlat idoralarining muhr va blankalarida, rasmiy nashrlarda, milliy pul, qimmatli qog‘ozlar va obligatsiyalarda, pochta markalarida, fuqarolik pasportlarida aks ettiriladi. Mamlakatimiz davlat chegaralarida barpo etilgan salobatli darvozalardagi Davlat gerbi barchamizga g‘urur-iftixor bag‘ishlaydi.

O‘zbekiston Respublikasining Davlat gerbida xalqimizning tarixi, orzu-istaklari, qadriyatlari, turmush tarzi, yurtimizning go‘zal tabiati aks etgan. Undagi har bir rang, har bir belgida muayyan ramziy ma’no bor.

     Gullagan vodiy uzra quyoshning zarrin nur sochib turgani serquyosh zaminimiz, nurafshon o‘lkamiz ifodasidir. Purviqor tog‘lar oralab oqayotgan daryolar elimiz ko‘zlagan marralarning sarbalandligi, xalqimizning rizq-ro‘zi butunligi dalolatidir. Gerbning yuqori qismida sakkizburchak ichida moviy osmondagi yarim oy va yulduz aks etgan. Bu milliy an’ana va qadriyatlarimizning boqiyligi, ma’naviyatimiz yuksakligi, iroda va e’tiqodimiz mustahkamligiga ishoradir.

Chambar ichida chanoqlari ochilgan g‘o‘za shoxlari hamda bug‘doy boshoqlari tasvirlangan. Paxta va g‘alla farovonlik, to‘kinlik, mo‘l-ko‘lchilik manbai hisoblanadi. Qolaversa, bu qadimdan ona zaminimizda dehqonchilik madaniyati taraqqiy etgani, mamlakatimizning bugungi salohiyatini o‘zida ifodalaydi.

Gerbimiz markazida saodat, erksevarlik, himmat, olijanoblik timsoli bo‘lgan afsonaviy Humo qushining qanotlarini yozib parvozga shaylanib turgani tasvirlangan. Davlatimiz gerbining pastki qismida, bayrog‘imizni ifodalovchi chambar bandiga barchamiz uchun aziz va muqaddas bo‘lgan “O‘zbekiston” so‘zi bitilgan.

Barcha davlat ramzlarimiz qatori gerb ham xalqimizning sha’nu shavkati, g‘ururi, or-nomusi, tarixiy xotirasi va orzu-umidlarini o‘zida mujassam etgan. U oliy saodat – istiqlolimiz ramzi, o‘zini shu yurt farzandi deb bilgan har bir inson uchun cheksiz faxru iftixor manbaidir.

“O‘zbekiston Respublikasining Davlat gerbi to‘g‘risida”gi qonunda mamlakatimiz fuqarolari, shuningdek, O‘zbekistonda turgan o‘zga shaxslar davlatimiz gerbini hurmat qilishlari shart ekani belgilab qo‘yilgan.

Zero, Vatan timsollari milliy g‘ururimizni yuksaltirishga, ona diyorimizga bo‘lgan muhabbat va sadoqatimizni kuchaytirishga, kelajagimizga ishonchimizni yanada mustahkamlashga xizmat qiladi.

 

6. 17 июль - Узбекистон Республикасининг Халк ёзувчиси Неъмат Аминов таваллудининг 75 ийллигига(1937-2005 йи.)

 

NE’MAT AMINOV (1937)

     Hajviy adabiyotimizning yirik va  iste’dodli vakili Ne’mat Aminov 1937 yil   17 iyulda Buxoro   viloyatining  Romiton   tumanida   temirchi   oilasida  tug‘ilgan.   O’rta maktabni tugatgandan so‘ng (1954—1959 yillarda) Fayzulla Xo‘jaev nomidagi  Buxoro   pedagogika    oliy bilimgohining tarix-filologiya fakultetida tahsil ko‘rdi.

Ne’mat Aminov avval Buxoro viloyati radio eshittirish komitetida muxbir, so‘ng Sho‘ro Armiyasi saflarida xizmatda bo‘ldi. 1973 yilda u Toshkentga — «Mushtum» oynomasiga ishga taklif etiladi. Oynomada 1985 yilgacha mas’ul kotib bo‘lib ishlaydi. 1989 yilda «Sharq yulduzi» oynomasida bosh muharrir o‘rinbosari vazifasini bajardi. 1989 yildan «Mushtum» oynomasining bosh muharriridir.

Uning dastlabki hajviyasi 1965 yilda «Ustoz a’lam?» nomi bilan «Mushtum» oynomasida bosilib chiqqan. Adibning birinchi hikoyalar to‘plami — «Ikki pullik obro‘» (1966) unga obro‘ keltirdi. Shundan keyin hajvchining «Qirq uchinchi pochcha» (1970), «Labihovuz xandalari» (1973), «Jigari to‘kildi» (1974), «Tilla tabassumlar» (1977), «Chinorlar qo‘shig‘i» (1984), «Yelkasiz polvon»   (1986),  «O’g‘ri mushukcha»   (1987),    «Qahqaha»   (1987),   «Yallama yorim»     (1988),    «Cholbolaning ertaklari» (1990) kitoblari bosilib chiqdi.

Ne’mat Aminov (Shakar Dehqon) ustozlari G’afur G’ulom va Said Ahmadlar singari o‘z hajviy hikoyalarini og‘zaki hikoyalash san’ati ustasi hamdir.

Ne’mat Aminovning adabiyotga hissasi haqida gapirganda uning «Yolg‘onchi farishtalar» (1976-1984) deb nomlangan yirik satirik asari birinchi bo‘lib tilga olinadi. Asar yaxlit bir maqsadga qaratilgan «Yelvizak» va «Suvarak» qissalaridan iborat.

Ne’mat Aminov o‘zining «Yolg‘onchi farishtalar» kitobi uchun 1987 yilda O’zbekiston Yozuvchilar uyushmasining  Oybek nomidagi mukofotiga  sazovor  bo‘lgan.

Ne’mat Aminovning hikoyalari rus, ukrain, belorus, tojik, turkman, ozarbayjon, gruzin, qolmiq tillariga tarjima qilingan. Bundan tashqari, polyak, bolgar, rumin, chex, mo‘g‘ul, afg‘on, uyg‘ur, urdu tillarida ham uning asarlari bosilgan.

Hajviyotchi adib Said Ahmad, Sa’dulla Siyoyev, Anvar Muqimov, Anvar Obidjonlar qatoridagi noyob iste’dod sohibi sifatida o‘zbek adabiyoti satira va yumorini rivojlantirishda o‘zining munosib hissasini qo‘shib kelmoqda. Ana shu ulkan xizmatlari uchun unga O’zbekiston xalq yozuvchisi unvoni (1992) berildi.
Tashriflar: 2662

 

7. 18 август –  Рассом, хайкалтарош, Узбекистон  халк рассоми Чингиз Абдурахманович Ахмаров таваллудининг 100-йиллиги (1912–1995йй.)

 

 Chingiz Ahmarov O’zbekiston xalq rassomi. Ch. Ahmarovning asarlarida ko’pincha zamondoshlarimizning ijodkorlik ruhi bilan yashayotgan go’zal va yoqimtoy tabiati murakkab va nafis qiyofalarda tasvirlangan.

 

Biografiya

O’zbekiston xalq rassomi Chingiz Ahmarov 1912 yilda Chelyabinsk viloyatining Troitsk shahrida tug’ilgan. 1927 —1931 yillarda Perm tasviriy san’at texnikumida, 1942 yilda V. Surikov nomidagi Moskva Davlat badiiy institutida hamda 1948 yilda shu institut aspiranturasida ta’lim oldi. U san’atshunoslik nomzodi ilmiy darajasiga ega.
Mehnat faoliyatini Toshkent shahrida, Hamza nomidagi San’atshunoslik ilmiy tadqiqot institutida ilmiy xodimlikdan boshlab, so’ng Benkov nomidagi badiiy bilim yurtida o’qituvchi. O’zbekiston Rassomlar uyushmasi raisining muovini, Toshkent Politexnika institutida kafedra mudiri, Toshkent San’atshunoslik institutida professor lavozimlarida ishladi. 
Ijodiy faoliyatini esa 1931 yili Samarqand shahrida boshlab, dastavval asosiy diqqat-e’tiborini portret janri va kitob suratkashligi sohasiga qaratdi. «Alpomish va Oybarchin» (1944), «Shirin» (1949), «Qizlar» (1949), «Mukarrama Turg’unboeva portreti» (1951), «Ganalik qiz» (1958), «Afrikalik» (1958), «Rassom Rashid Temirov portreti» (1960), «A’lochi Zotova portreti» (1960), «Zulmatdagi ziyo» (1964), «Shoira Zulfiya portreti» (1964), «Raqqosa» (1964), Alisher Navoiy lirikasiga bag’ishlangan rasmlar turkumi (1966—1967), «Mushoira», «Behzod huzurida» (1966) kabi rang-barang mavzudagi rasmlar rassom mo’yqalamiga mansubdir.
Ch. Ahmarovning asarlarida ko’pincha zamondoshlarimizning ijodkorlik ruhi bilan yashayotgan go’zal va yoqimtoy tabiati murakkab va nafis qiyofalarda tasvirlangan. Uning suratkashlik asarlari orasida, ayniqsa «Studentlar» va «Ayol portreti» (1944), Indoneziyaga qilingan safarda chizilgan suratlar (1964), Sharqiy Afrika safarida chizilgan suratlar (1965), «Surmaxon» (1966) kabilar muvaffaqiyatli chiqqan.
Kitob suratkashligi sohasida rassomning «Mening yoshligim», Sh. Sulaymonovning «Li Chu» (1934), Oybekning Navoiy» romani (1951)ga, «Ravshan eposi» (1958), M. Shayxzodaning «Mirzo Ulug’bek» (1964) tragediyasiga ishlagan rasmlari diqqatga sazovordir.
1968 yilda Alisher Navoiyning 525 yillik yubileyi nishonlandi. Yubileyga tayyorgarlik ishlari esa 1966 yildan boshlangan edi. Alisher Navoiy yubileyini o’tkazuvchi hukumat komissiyasi va A. Navoiy nomidagi Adabiyot muzeyini tashkil etuvchi badiiy kengashning a’zosi sifatida Chingiz Ahmarov faol ishlab, mumtoz shoir haqida bir necha yangi nodir asarlar yaratdi. Shoirning «Xamsa» asaridagi «Farhod va Shirin», «Layli va Majnun», «Sab’ai sayyor» dostonlari asosida monumental devoriy suratlar chizdi.
Umuman monumental devoriy suratlar chizish rassom ijotida alohida o’rin tutadi. Bu sohada unga teng keladigan ijodkorni topish qiyin, albatta. Ch. Ahmarov O’zbekistonda sharqona milliy rassomlik san’atini rivojlantirishga katta hissa qo’shgan ulkan san’atkorlardan. U qadimgi miniatyura an’yanalarini davom ettirib, zamonaviy uslublar bilan boyitgan holda o’ziga xos yangi badiiy maktab yaratdi. 
Respublikamizdagi ko’zga ko’ringan o’nlab hashamatli binolarii monumental devoriy suratlar bilan bezadi. Jumladan, Alisher Navoiy nomidagi O’zbek Davlat akademik Katta teatri, Adabiyot muzeyi, Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik instituti, Hamza nomidagi Sanatshunoslik instituti, Toshkent metrosining Alisher Navoiy bekati va boshqa inshootlar uning betakror san’ati bilan jilo topdi. 
Rassom kinosan’ati sohasida ham ijod qilib, «O’zbekfilm» kinostudiyasida suratga olingan «Ulug’bek yulduzi», «Ikki dil dostoni» va boshqa filmlarga kiyim-kechak eskizlarini yaratdi, ko’plab yosh iste’dodli rassomlarga ustoz-murabbiylik qildi. Uning sermahsul va serqirra ijodiy faoliyati «O’zbekiston xalq rassomi» faxriy unvoni, Davlat mukofotlari va orden, medallar bilan taqdirlandi. Unga «Tatariston xalq rassomi» faxriy unvoni ham berilgan.
Ustoz san’atkor, professor — Chingiz Ahmarov 1995 yil 13 martda Toshkent shahrida vafot etdi.

 Ijodiy faoliyati

«Alpomish va Oybarchin» (1944)
«Shirin» (1949)
«Qizlar» (1949)
«Mukarrama Turg’unboeva portreti» (1951)
«Ganalik qiz» (1958), «Afrikalik» (1958)
«Rassom Rashid Temirov portreti» (1960)
«A’lochi Zotova portreti» (1960)
«Zulmatdagi ziyo» (1964)
«Shoira Zulfiya portreti» (1964)
«Raqqosa» (1964)
Alisher Navoiy lirikasiga bag’ishlangan rasmlar turkumi (1966—1967)
«Mushoira»
«Behzod huzurida» (1966)
«Studentlar» va «Ayol portreti» (1944)
Indoneziyaga qilingan safarda chizilgan suratlar (1964)
Sharqiy Afrika safarida chizilgan suratlar (1965)
«Surmaxon» (1966)
«Mening yoshligim», Sh. Sulaymonovning «Li Chu» (1934)
Oybekning Navoiy» romani (1951) «Ravshan eposi» (1958), M. Shayxzodaning «Mirzo Ulug’bek» (1964)

Monumental devoriy suratlar
«Xamsa» asaridagi «Farhod va Shirin», «Layli va Majnun», «Sab’ai sayyor»
dostonlari asosida 

Alisher Navoiy nomidagi O’zbek Davlat akademik Katta teatri, Adabiyot muzeyi, Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik instituti, Hamza nomidagi Sanatshunoslik instituti, Toshkent metrosining Alisher Navoiy bekati

«Ulug’bek yulduzi», «Ikki dil dostoni» kiyim-kechak eskizlarini yaratdi

Unvoni

«O’zbekiston xalq rassomi» faxriy unvoni
 Davlat mukofotlari va orden, medallar bilan taqdirlandi
«Tatariston xalq rassomi» faxriy unvoni

 

 

8. 1сентябрь –1991 йил 1 сентябрь- Узбекистон Республикаси  Мустакиллика эришган кун

 

 80-йиллар охири 90-йиллар бошларида Узбекистонда мустакилликка интилиш харакатлари кучая бориб, уни кулга киритиш шарт-шароитлари вужудга келди.

1989 йил октябрда давлат тили туКрисидаги конуннинг кабул килиниши мустакиллик йулида мухим боскич булди. Јонунни амалга ошириш максадида Узбек тилини текин укитиш махсус курслари ташкил этилди, узбек тилидаги адабиётлар, дарсликлар нашр этилишига ва укув юртларида укитилишига эътибор кучайди. 1990 йили бахорда Марказнинг каттик каршилигига карамасдан Иттифок Республикалари орасида биринчи булиб Узбекистонда Президентлик лавозими таъсис этилди. Бу узбек давлатчилиги ва мустакиллигининг принципиал янги боскичи булди. Узбекистон рахбарияти баъзи юкори рахбарлик лавозимларига тавсия килинган шахсларни Москвада сухбатдан утказиш амалиётини тугатди.

И.А. Каримов 1990 йил 24 мартда Узбекистон Олий Кенгашида Узбекистоннинг биринчи Президенти килиб сайланди. 1990 йил 20 июнда Мустакиллик туКрисидаги декларациянинг кабул килиниши халкнинг давлат мустакиллигига интилишини хукукий, иктисодий ва сиёсий мазмун билан тулдирди ва Коят катта тарихий ахамиятга эга булди. Узбекистон жамоат ташкилотлари ва харакатлари орасида мустакиллик Кояси кенг куллаб-кувватланди.

Халкнинг асрлар давомидаги орзуси –

давлат мустакиллиги руёбга чикди

1991 йил 31 августда Узбекистон Республикаси Олий Совети XII чакирик навбатдан ташкари VI сессияси давлат мустакиллиги ва мустакил суверен Узбекистон Республикаси давлати ташкил топганлигини эълон килди. Унда «Узбекистон Республикасининг давлат мустакиллигини эълон килиш туКрисида» Олий Кенгаш Јарори ва «Узбекистон Республикасининг давлат мустакиллиги асослари туКрисида»ги конун кабул килинди хамда 1 сентябрь-Мустакиллик куни, миллий байрам, деб белгиланди. Бу асосий хужжатлар Узбекистон олдида турган максад ва вазифаларини курсатиб берди.

Мустакилликнинг эълон килиниши Республика тарихида мухим вокеа булиб, у нафакат бутун давлат учун, балки Узбекистонда яшайдиган хар бир ахоли учун катта ахамият касб этди. Купинча мустакилликка кон тукишлар йули билан эришилади. Лекин Узбекистон бундай йулдан бормади. XXI аср арафасида жахон харитасида яна бир мустакил, тенг хукукли давлат — Узбекистон пайдо булди. Жахон хамжамияти уни тезда тан ола бошлади.

Мустакил демократик республиканинг ташкил топиши жахоншумул тарихий ахамиятга эга булди. Халкнинг асрлар давомидаги мустакиллик учун кураши руёбга чикиб, мамлакатда хукукий, демократик жамият шаклланишига шарт-шароит яратилди. Узбекистоннинг бой имкониятларидан халк турмушини яхшилаш учун фойдаланиш мумкин булди.

Мустакил Узбекистон бозор муносабатларига утишда хар хил салбий холатлар туКдирадиган «фалаж» йули билан эмас, аста-секинлик билан утиш йулини танлади. Истиклолга эришган халкимиз жахон минбарида уз манфаатлари хакида бор овоз билан гапириш, халкаро ташкилотлар ишида фаол катнашиш имкониятига эга булди. Энг асосий натижалардан яна бири-халкнинг тарихий меросини урганиш, маънавий кадриятларини тиклаш имкони туКилди.

Узбекистонда мустакиллик шароитида сиёсий ва иктисодий кайта куришлар амалга оширила бошланди, биринчи навбатда мустакил давлатнинг хукукий асослари яратилди.

1991 йил 18 ноябрда Республика Олий Кенгаши VIII сессияси 1991 йил 29 декабрда Узбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ва Мустакиллик Коясини бутун халкнинг мухокамасидан утказиш туКрисида карор кабул килди. Сайлов комиссиялари ташкил килиниб, уларга Узбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар ва референдум туКрисидаги конуннинг бажарилишини таъминлаш, Узбекистон фукароларига уз хохишларини эркин билдириш, Президентликка номзодлар учун тенг шарт-шароитлар яратиш вазифалари юкланди. 29 декабр куни мукобиллик асосида утказилган сайловда Ислом АбдуКаниевич Каримов номзодига сайлов катнашчиларининг 86 фоизидан купроКи уз овозини берди.

Марказий Сайлов комиссияси округ комиссиялари баённомаларини куриб чикиб, Узбекистон Республикаси Президентлигига сайлов хакидаги конуннинг 35-моддасига асосан И.А. Каримов биринчи Узбекистон Президенти этиб сайланганлиги тугрисида карор кабул килди. И.А. Каримов 1991 йил 31 декабрдан уз вазифасини бажаришга киришди.

Президентликка сайловлар билан бир вактда «Узбекистон Республикаси давлат мустакиллигини куллаб-кувватлайсизми?» саволи буйича референдум хам утказилди. Овоз беришда руйхатга олинганларнинг 94,1 фоизи катнашди. Јатнашганлар-нинг 98,2 фоизи мустакилликни куллаб овоз берди.

Мустакил Узбекистон бозор муносабатларига асосланган демократик жамият куриш учун бой табиий ресурслар ва кенг имкониятларга эгадир. Узбекистонда фойдали казилма бойликларнинг 2.700 дан ортикрок урни аникланган. Уар йили Республика худудидан 5 млрд. доллардан ортикрок кимматдаги фойдали ер ости бойликлари казиб олинмокда.

Республика олтин захираси буйича жахонда туртинчи, казиб олиш буйича жахонда 7-8 уриндадир. Рангли металлар, фосфоритлар, табиий газ, нефт, кумир ва бошкаларнинг захира манбалари хам аникланган.

Узбекистон ери жуда хам хосилдор булиб, бу ерда пахта, дон, сабзавот ва мевалардан юкори хосил олиш мумкин. Республика энергетикаси бугун 11 млн. киловатт-кувватдан купрок кучга эга булган, 37 иссиклик ва гидроэлектростанцияни уз ичига олади. Транспорт йуллари буйича катта имкониятга эга. Республикада саноатнинг 100 дан ортик сохасига оид 2 минг атрофида завод ва фабрикалар ишлаб турибди. Мустакил Узбекистон моддий бойликлар билан бирга катта илмий ва маънавий имкониятларга хам эга.

Уар бир мустакилликка эришган давлат уз рамзларига эга булиши керак. 1991 йил 18 ноябрда Республика Олий Кенгашининг VIII сессиясида Узбекистон давлат байроКи тасдикланди. Унинг белгилари мамлакатимиз худудидаги кадимда мавжуд булган йирик салтанатларнинг туКларидаги анъаналарни давом эттиради хамда халкнинг миллий ва маданий узига хослигини, Республика табиий шароитини акс эттиради. Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йилдаги X сессиясида Узбекистон Республикасининг Давлат герби туКрисидаги конун, 1992 йил 10 декабрдаги XI сессиясида Узбекистон Республикасининг мадхияси туКрисидаги конун кабул килинди. Узбекистон Республикаси давлат рамзларининг кабул килиниши мамлакатимиз мустакиллигини мустахкамлашда катта ахамиятга эга булди.

 

9. 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни

 

Всемирный день учителя

  Дунёда касблар жуда кўп, ҳар бирининг ҳаётда ўз ўрни, ўз аҳамияти бор. Лекин улар орасида шундай бир улуғ касб борки, бошқа барча касблар унинг негизида шаклланади ва тараққий этади.

Устоз ва мураббий!  Биз барчамиз ёшимиз,  касбу коримиздан қатъий назар,  бу сўзларни эшитганимизда      кўнглимиздан фақат илиқ фикрлару ёрқин хотиралар ўтади.  Шу тобда кўз ўнгимизда қўлимизга қалам тутқазиб,  эндигина илм оламига етаклаган биринчи устоз-муаллим, қийналиб турганимизда масаланинг тугунини ечишга ёрдам қилган, биргина шу амали билан умр бўйи ёдимизда қолган киши гавдаланади.  Шунингдек,  қалбимизда унутилмас из қолдирган қадрдон мактабимиз ва унинг бағрида кечган беғубор йилларимизни,  бизга билим берган,инсонийлик фазилатларини ўргатган меҳрибон ўқитувчи ва мураббийларимизни катта ҳурмат ва Устозларга нисбатан миннатдорлик ва қарздорлик туйғуси азал-азалдан халқимиз эъзозлаб яшаётган қадриятлардан бири бўлиб келмоқда. Шунинг учун ҳам устоз меҳнати давлатимиз томонидан алоҳида қадрланмоқда.  Истиқлолга эришганимиздан кейин таълим соҳасидаги эски қолиплардан воз кечиб,  бутунлай янгича қарашларга,  аввало,  миллий анъана ва қарашларга,  жаҳондаги илғор андозаларга асосланган тизим барпо этилиб, ҳаётимизга чуқур жорий қилингани ўзини амалда тўлиқ оқлаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Мактаб –  бугунги кунда ижтимоий ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланган.  Ёш авлод таълим-тарбиясига давлат иши даражасида қаралиб келинмоқда. Таълим тизими тубдан ислоҳ қилинаётган бир пайтда касб-ҳунар таълимини такомиллаштириш, бутунлай янги педагогик технологияларни жорий этиш,  дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг янги авлодини яратиш, замонавий билимларни эгаллаш, ўқитувчи кадрлар билан таъминлаш масалаларини ҳал этишни тақозо этмоқда. Бу борада амалга оширилаётган кенг миқёсли ишларга давлатимиз, шахсан Президентимиз Ислом Каримовнинг ўзи бош-қош бўлмоқда.

Таълим-тарбияга,  касб-ҳунар эгаллашга берилаётган эътибор туфайли ўрта мактаблар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари замонавий ўқув бинолари,  тажриба участкалари, устахона ва кутубхоналарга эга бўлди.

Мустақиллик барча соҳалар сингари таълим тизими олдига ҳам жуда катта талаблар қўйди. Бу ҳол, албатта, табиий эди. Мавжуд эски тизимни инкор этиб,  янгича ҳаёт қуриш ва дунё ҳамжамиятига кириш ва бу сафдан ўз ўрнини эгаллаш учун катта муддат талаб этиларди.  Бу муддатни қисқартириш кўп жиҳатдан оқилона иқтисодий сиёсат олиб боришга боғлиқ эди. Ижтимоий сиёсат ҳам, ғоявий йўналишлар ҳам, маънавий янгиланишлар ҳам, барчаси илм-фанни тараққий эттириш, мамлакатда маориф ва олий таълимни йўлга қўйиш билан боғлиқдир. Янгича таълим-тарбия бериш, мутахассисликларни пухта ўрганиш, юқори поғоналарга кўтариш орқали мамлакатни тараққиётнинг кенг йўлидан олиб бориш мумкин эди. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”  қабул қилинди.  Мана шу меъёрий ҳужжатлар халқ учун ҳам, олий ва ўрта махсус таълими учун ҳам бетакрор ҳамда ғоят муҳим дастуриламал ҳужжат ва узоқни кўзлаган йўл-йўриқ бўлиб қолди.

Ҳадиси шарифда  “Бешикдан қабргача илм изла”, дейилади. Бугуннинг талаби ёшларимиздан компьютер билан, қолаверса интернет билан ишлашни ва ундан унумли фойдалана олишни, чет тилларни мукаммал билишни талаб қилмоқда.  Республикамизда кўп сонли ёшларни ўз фарзандларидек севадиган минг-минглаб фидойи ўқитувчилар меҳнат қилишмоқда.Уларнинг меҳнатини игна билан қудуқ қазишга ўхшатиш мумкин. Ўзбек халқида  “Устоз – отангдай улуғ”, деган мақол бор. У олам-олам маънони англатади: агар ота-она фарзандни дунёга келтирса, уни камолга етказадиган, етук инсон қиладиган бу –  устоздир. Саодат манзилига етишнинг ўзига яраша юки бўлади. Ана шу юкнинг салмоқли қисми ўқитувчи-муаллим елкасида. Касблар ичида энг хайрлиси, энг гўзали илм ўргатиш, тарбия этиш орқали инсонга яшамоқ мазмунини англатиш саналади. Бу эса, устоз муаллимларга насиб этган бахтдир. Мудом улуғдир устоз деган ном Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила, Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 январдаги Фармони билан 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” деб белгиланган. Шунинг учун 1997  йилдан бошлаб ҳар йили 1  октябрда  “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами сифатида нишонланиши анъанага айланган ва у дам олиш куни деб эълон қилинган. Ўқитувчи ва мураббийлик касбининг қанчалик шарафли ва машаққатли эканлиги барчамизга аён. Чунки бу касб эгалари фарзандларимизнинг келажакда ҳар томонлама етук, баркамол бўлишларида масъулдирлар, уларни эъзозлаш, меҳнатини қадрлаш эса ҳар биримизнинг кўнглимиздаги муддаодир. 

Ўқитувчи ва мураббийларнинг обрў-эътиборини янада ошириш,  ёшларимизнинг биздан кўра билимли, кучли ва албатта бахтли бўлишлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Байрам кунлари ўқитувчилар қутлуғ айём билан муборакбод этилади.  Оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов табриги берилади. Юртимизда ўқитувчи-мураббийлар байрами    қуйидагича ўтади.  Аввало байрам арафасида республикамизнинг энг илғор ўқитувчи-мураббийлари давлат мукофотлари билан тақдирланади. Барча ўқув юртларида ўқитувчиларга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтади,  улар учун дастурхонлар ёзилади,  шогирдлар устозларига ўз тилакларини изҳор этадилар. Тадбирларда ўқитувчиларга бағишланган куй ва қўшиқлар янграйди.  Собиқ ўқувчилар устозларини байрам билан табриклаш учун мактабга келадилар.

Шундай экан,  бу ёруғ оламда ҳар бир инсон унга маърифат ва билим дунёси эшикларини очиб берган, қалбига юксак инсоний фазилатларни сингдирган, комил ва ориф инсон бўлишида заҳмат чеккан устоз ва муаллимларга нисбатан чексиз миннатдорлик туйғуси билан яшайди. Илм ва маърифат масканига илк қадам қўйганимизда қўлимизга қалам тутқазиб,  алифбодан сабоқберган биринчи ўқитувчи сиймоси хотирамизга умрбод муҳрланиб қолишининг боиси ҳам ана шундан бўлса, не ажаб.

Ҳақиқатан ҳам ҳаётда нимагаки эришган бўлсак,  бунда муҳтарам устозларимизнинг улкан меҳнати ётганлигини тасаввур этишнинг ўзиёқ қалбларимизни тўлқинлантиради.

 

10. 13 ноябрь – Узбек шоири, таржимон Усмон Носир таваллудининг 100 йилли (1912–1952)

 

USMON NOSIR
(1912-1944)

Olovdek lovillab dil yonur, 
Baxtliman janglarga yarasam!
Usmon Nosir.

«Usmon Nosir deganda biz kimni tushunamiz? U shunday iste’dod egasiki, bamisoli tekkan joyini kuydirguvchi olovdir. Usmon Nosir ulug‘ va abadiy she’riyatning diydasidan oqib ulgurmagan shabnamdir, u hali qahqahaga aylanmay, lablarimizda manguga qotib qolgan nim tabassumdir. Uning she’rlari ko‘z kabi tirik, jonli, tutqich bermas hayot poralaridir. Biz Usmon Nosirni qadrlaymiz. Chunki u she’riyatning tabarruk, muqaddas dargohida anvoyi bir chamandir, sira xazon bo‘lmaydigan mo‘‘jiza bog‘ yaratib ketdi».
Abdulla Oripov, 1983.

Usmon Nosir 1912 iil 13 noyabrda Namangan shahrining Tanhogo‘r mahallasida Mamatxo‘ja va Xolambibi oilasida tug‘ilgan. 1921 yil Usmon Nosir o‘gay otasi va onasi bilan birga Qo‘qonga ko‘chib boradi, «Yangi hayot» maktabida, 1925-29 yillarda Qo‘qondagi ikkinchi bosqich o‘zbsk maktabida, 1929-1930 yillarda Moskvadagi Kinematografiya davlat ilmgohining 1-kursida, 1933 yil sentyabridan 1934 yilning mayigacha Samarqand Pedagogika akademiyasida tahsil oladi, badiiy ijod bilan shug‘ullanadi. Shoir Cho‘lponni o‘zining eng buyuk ustozi deb hisobladi.

30-yillarning o‘rtalarida Usmon Nosir boshqa qalamkash do‘stlari qatori Toshkentga ko‘chib keladi, Ittifoq miqyosidagi ko‘pgina qurultoylarda qatnashadi. Uning «Haqiqat qalami» degan ilk she’ri 1927 yilda «Yangi yo‘l» jurnalida bosilgan. Usmon Nosir 1937 yil 13 iyulda qamoqqa olinadi, 1938 yil 5 oktyabrda o‘n yilga ozodlikdan mahrum etilib, dastlab Toshkent, so‘ngra Magadan, Kemerovo turmalarida qiynoqlarga bardosh beradi. U 1944 yil 9 martda Kemerovo viloyatidagi Marlinsk shahri lagerlaridan birida og‘ir kasallikdan vafot etadi. Usmon Nosirning qabri Suslovo qabristonidadir.

U. Nosir 1936 yilda Pushkinning «Bog‘chasaroy fontani» va Lermontovning «Iblis» («Demon») asarlariii o‘zbekchaga o‘girgan. Uning «Norbo‘ta» dostoni fuqarolar urushiga, «Naxshon» dostoni arman xalqi hayotiga bag‘ishlangan. «Atlas» dramasi esa talabalar hayotidan olingan bo‘lib, unda sevgi, muhabbat, vafo va xiyonat mavzulari yoritilgan. Usmon Nosir teatr saxnasiga shoir va tarjimon snfatidaggata emas, mohir dramaturg sifatida ham ko‘tarilishni orzu qilar edi. Uning «Zafar» (1929), «Nazirjon Xalilov» (1930), «Dushman» (1931), «So‘nggi kun» (1932) kabi p’esalar yozgani ma’lum Shoirning «Atlas» p’esasi sahna yuzini ko‘rmadi. «Go‘ro‘g‘li» p’esasi esa yo‘qoldi. Usmon Nosir Pushkinning «Yevgeniy Onegin»idan go‘zal parchalar tarjima qilgan.

Asarlari: «Quyosh bilan suhbat» (1932), «Safarbar satrlar» (1932), «Traktorobod» (1934), «Yurak» (1935), «Mehrim» (1936) kabi to‘plamlari, «Norbo‘ta» (1931), «Naxshon» (1934), «Oyimjon», «Isroil» kabi dostonlari, «Atlas» she’riy dramasi, «Yur, tog‘larga chiqaylik», «Begona», «Kechmish kunlarim», «Qara satrlar», «Bobomning falsafasi», «Yurganmisiz, birga oy bilan», «Yo‘lchi», «Qushcha kabi...», «Yana she’rimga», «Bog‘imga» (sonet, 4+4+3+3=14 misra), «Nasimaga deganim» (og‘ir xastaligiga qaramay hayotga talpingan lirik qahramon tasviri berilgan), «Nil va Rim» («Erk haqida madhiya», Ramzes, Kleopatra, Sezar, Spartak kabilar nomi tilga olingan, «Rim - o‘yindan o‘shm kutgan jinni teatr» deya ta’kidlangan), «Monolog» (talmeh sanatiga eng ko‘p murojaat qilingan, Shekspir fojialarining qahramonlari tilga olingan), «Qora satrlar», «Ilhomning vaqti yo‘q...», «Dengiz oyna kabi...», «Hayot hali...» va boshq.
 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси –бахтимиз комуси баркарорлик ва ижтимоий тараккиёт кафолати Каерда конун хукмронлик килса, шу ерда эркинлик бўлади. Амир Темур.

      Ўзбекистон миллий тараккиётининг янги сифат боскичида демократик хукукий давлат барпо этиш, очик фукаролик жамияти асосларини шакллантиришдек бош стратегик максад сари демократик янгиланишларни янада чукурлаштириш, мамлакатни модернизация килиш борасида туб ислохотлар боскичма-боскич амалга оширилмокда. Асосий Конунда мамлакатимизда жамият ва давлат курилишининг принциплари аник ифодалаб берилди, давлат хокимиятининг конун чикарувчи, ижро этувчи ва суд тармокларига бўлиниши энг мухим тамойил сифатида белгиланди. Энг мухими – инсон хукукларининг давлат манфаатларидан, умумэътироф этилган халкаро хукук нормаларининг миллий хукукий меъёрлардан устунлиги, барча мулк шаклларининг тенг хукуклилиги шароитида, хусусий мулкнинг бошка мулк шаклларидан устувор эканлиги конституциявий асосда мустахкамлаб кўйилди, ижтимоий сиёсий хаёт сиёсий ва мафкуравий институтларнинг, карашларнинг ранг-баранглигига асосланиши белгилаб берилди. Умумий килиб айтганда, Конституция мустакил Ўзбекистоннинг янги сиёсий ва давлат тузилиши асосларини, энг аввало, конунчилик тизимининг ўзини шакллантиришнинг конституциявий хукукий имконини берди. 2008 йил 8 декабрда Асосий конунимиз кабул килинганлигига 16 йил тўлади. 16 йил миллий конунчилик тарихида ўзига хос бир даврни ташкил этади. Бу даврни миллий конунчилик тизими ташкил топган, шаклланган, шаклланаётган хукукий ислохотчилик, конун яратувчилик кўникмаси, тажрибаси даври деб аташ мумкин. Миллий давлатчилигимизнинг конституциявий-хукукий асослари яратилган, яратилаётган конунчилик билан боглик ана шу ривожланиш ва тажрибалар даври, шубхасиз, муайян илмий ва амалий хулосалар хамда тахлилий умумлашмаларни табиий такозо этади. Модомики, мамлакатимиз мустакил тараккиёт йўлининг сифат боскичлари давлатимиз бошлигининг юкорида кайд этилган маърузасида расман белгиланган экан, биз хам миллий тараккиётимизнинг сифат боскичлари асосида Асосий конунимиз – Конституциянинг кабул килиниши билан боглик масалага хамда унинг мамлакатимиз тараккиётининг хукукий асосини яратишда тутган ўрнига бир назар ташлайлик. Зеро, хар кандай конституциявий-хукукий давлатчилик хаёти учун нормал бўлмиш конституциявий ривожланиш, яъни, миллий конституциявий такомиллик 16 йиллик мустакил тараккиёт йўлини босиб ўтган, миллий тикланаётган Ўзбекистон учун хам хос ва мос туб ислохий жараёндир Асосий конун умумэътироф этилган демократик тамойилларга асосланганлиги ва ихчамлиги билан ажралиб туради. Унда фукаролар хукуклари, эркинликлари ва мажбуриятлари, уларнинг манфаатлари химояси хакли равишда бош ўринни эгаллайди. Ана шу хукукларнинг, биринчи навбатда, суд томонидан конуний химоя килиниши механизмлари белгилаб берилди. Конституцияда республика давлат суверенитети, хукукий ва иктисодий мустакиллик расман кайд килинди, давлатнинг халкаро хамжамият аъзоси сифатидаги макоми расмийлаштирилди, давлат хокимиятининг конун чикарувчи, ижро этувчи ва суд хокимияти тармокларига бўлиниши энг мухим принцип сифатида белгиланди. Конституция хокимиятларнинг бўлиниши, хусусий мулк химояси сингари илгор конституциявий принципларни янада ривожлантириш имконини юзага келтирди, уларни ўзбек миллий давлатчилиги тажрибасига жорий этди. Конституцияда хеч кайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги ва ижтимоий хаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши белгилаб берилди. Ўзбекистонда янги демократик-хукукий давлатни барпо этиш жараёнида мамлакатни жадал ислох этиш ва модернизация килиш билан боглик янги боскичдаги сиёсий хамда иктисодий хаёт, давлар ва жамият курилишининг барча тармокларининг янада демократлаштириш, эркинлаштириш, мустакил суд тизимини мустахкамлаш, инсон хукукларини, эркинликларини ишончли химоя килиш, фукароларнинг сиёсий, иктисодий фаоллигини ошириш, фукаролик жамияти асосларини шакллантиришдек мухим дастурий вазифаларнинг амалий ижросини хукукий жихатдан тўлик таъминловчи конституциявий механизм яратилди. Бу даврда Президентимиз томонидан мамлакатимиз парламентини икки палатали этиб ташкил этиш масаласи кун тартибига кўйилди. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 9-моддасига мувофик 2002 йил 27 январда умумхалк референдуми ўтказилди. Референдумда халкимиз Олий Мажлисни икки палатали этиб ташкил этишни кўллаб овоз берди. Референдум натижаларига мувофик Олий Мажлис 2002 йил 4 апрелда «Референдум якунлари хамда давлат хокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўгрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Конунини кабул килди. Шунингдек иккинчи чакирик Олий Мажлиснинг ўнинчи сессиясида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Конунчилик палатаси тўгрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўгрисда»ги Конституциявий Конунлар кабул килинди. Бу конунларда парламентимизни икки палатали этиб тузиш тартиби, палаталар ваколатлари, палаталар кўмиталари ва комиссияларининг ташкилий тузилиши, конун лойихаларини мухокама килиш жараёнлари ва Олий Мажлиснинг фаолияти билан боглик бўлган бошка коидалар хам белгиланди. Ушбу Конституциявий конунлар асосида иккинчи чакирик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўн биринчи сессиясида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва кўшимчалар киритиш тўгрисида»ги Конуни кабул килинди. Ушбу Конунда икки палатали парламентнинг ташкил этилганлиги, уларнинг хукук ва ваколатлари кенгайганлиги, конун чикарувчи хамда ижро этувчи хокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг янада мувофиклигини таъминлаш билан боглик бўлган масалаларни хал этишда Президент ваколатларининг бир кисмини юкори палата – Сенатга ўтказилганлиги, шунингдек, Бош вазирнинг хукук ва ваколатларини кенгайтирилганлиги белгилаб кўйилди. Шунингдек, суд тизимини ихтисослаштириш ва ташкиллаштириш жараёнини кенгайтириш, судларнинг мустакиллигини мустахкамловчи коидалар Конституциянинг суд хокимиятига тааллукли бўлган 107-110 ва 112-моддаларига хам ўзгартиш ва кўшимчалар киритилди. Жамиятни жадал ислох этиш хамда мамлакатни модернизация килишнинг янги даври конституциявий ривожланишнинг янги боскичини бошлаб берди. Бунда Президентимиз ташаббуси билан кабул килинган «Давлат бошкарувини янгилаш ва янада демократлаштириш хамда мамлакатни модернизация килишда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш тўгрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Конуни хамда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига (89-моддасига, 93-моддасининг ўн бешинчи бандига, 102-моддасининг 2-кисмига) тузатишлар киритиш тўгрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конуни мухим ахамиятга эга. Демократик ислохотларнинг янада чукурлаштириш, фукароларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, давлат ва ижтимоий турмушда сиёсий партияларнинг роли хамда ўрнини кучайтиришга багишланган нормалар ахолининг айникса сайлов жараёнларида хохиш-иродасини, фикрини ифодалаш, марказда ва жойларда давлат хокимияти органларини шакллантиришнинг таъсир ўтказувчи мухим воситаси бўлади. Конституциявий Конунда сиёсий партияларнинг Конунчилик палатасидаги фракцияларига Бош вазирни истеъфога чикариш, халк депутатларининг вилоятлар ва Тошкент шахар кенгашларидаги партия гурухларига эса тегишлича вилоятлар хокимларини ва Тошкент шахар хокимини истеъфога чикариш тўгрисида ташаббус билан чикиш хукуки берилди. Конституциядаги мамлакат Президентини бир пайтнинг ўзида ижро этувчи хокимият рахбари хам экани белгилайдиган нормаларнинг ўзгартирилгани давлат бошкаруви сохасида мухим кадам бўлди. Конституцияга мувофик Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат рахбари сифатида давлат хокимияти органларининг ўзаро уйгун ва хамжихат фаолият юритиши кафолати хисобланади. Хулоса килиб шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг Асосий конунига киртилган ўргартишлар ва кўшимчалар бундан кейин хам инсонпарварлик гояларига асосланган демократик хукукий давлат куришнинг, конституциявий давлатчилик сари бораётган Ўзбекистонда фукаролик жамиятини шакллантиришнинг конституциявий-хукукий пойдевори бўлиб хизмат килади. Маълумки, демократик давлатларда Асосий конунни хар хил аникликлар билан тўлдириб юбормасликка харакат килинади. Акс холда, унга сон-саноксиз ўзгартишлар киритиш зарурати тугилаверади. Бундан ташкарии, конституциявий меъёрларни хаддан ортик деталлаштириш тегишли хукук институтларининг ривожини мураккаблаштиради. Лекин бизнинг мисолимизда мутлак ўзгача мазмун-мохият мавжуд. Ёш мустакил мамлакат доимий изланишда, у жамиятни даврга хос тарзда ислох этиш, демократияни янада мустахкам карор топтириш йўлларини ахтармокда, боскичма-боскич янгиланиб, равнак топиб бормокда. Асосий конунимизда хеч кандай мафкуранинг давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги ва ижтимоий-сиёсий хаёт сиесий институтларнинг рангбаранглиги, мафкура ва фикрларнинг хилма-хиллигига асосланиши белгилаб беридди. Айни пайтда барча мулк шаклларининг тенг хукуклилиги шароитида хусусий мулкнинг устуворлиги конституциявий асосда мустахкамлаб кўйилди. Ана шу тамойилларни инобатга олиб, давлат ва иктисодиётни бошкаришнинг мустабид, марказлашган тизимига бархам бериш, мустакил Ўзбекистоннинг янги сиёсий ва давлат тузилиши асосларини, аввало конунчилик тизимини шакллантириш, марказда ва жойларда ваколатли хокимият органларининг яхлит тизимини ташкил этишга каратилган ишлар аник максадни кўзлаб боскичма-боскич амалга оширилди.” Америкалик олим Дональд Карлайнинг буни куйидагича эътироф этади, “...юрист-хукукшунос сифатида мен мазкур Асосий Конун ўз савияси жихатидан Марказий Осиёдаги бошка мамлакатларнинг айнан шундай хужжатларидан юкорирок эканини ишонч билан таъкидлай оламан. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халкаро андозалар ва БМТнинг Инсон Хукуклари Универсал Декларациясига тўла мос равишда ишлаб чикилган”. Жамият сиёсий ва хукукий тизимини тубдан ўзгартиришнинг мухим сабабчиси бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бундай эътироф этилишининг ўзига хос сабаблари бор: Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституция умуминсоний кадриятларга асосланган демократик хужжатдир. Унинг мазмун ва мохиятида аввало инсон омили ётади, унда энг олий кадрият сифатида давлат ва ижтимоий тизим эмас, балки инсон, унинг хаёти, шаъни, кадр-киммати ва бошка дахлсиз хукуклари эътироф этилган. Иккинчидан, Конституциямизда мамлакатимизда кўп партиявийлик тизимни жорий этилганлигини ўзида акс эттирганидир. Тарихдан маълумки, ягона партиянинг бўлиши давлатда диктатура ўрнатилишига олиб келади. Хакикий демократик режимдаги давлатларнинг асосий белгиси жамиятда кўппартиявийлик тизимининг мавжудлигидадир. Бу эса шахсларниг хукукларини таъминланишига, озчиликни ташкил этувчи гурух манфаатларини хам руёбга чикаришга, давлат хокимиятини амалга оширишда турли хил гоялар ва карашлардан энг макбулини белгиланишига хамда амалга оширилишига, шунингдек жамиятда сиёсий баркарорликни таъминлашга замин яратади. “Давлат бошкарувини янгилаш ва демократлаштириш хамда модернизация килишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўгрисида”ги Конституциявий конуннинг кабул килиниши мамлакатимиздаги тадрижий демократик ислохотларнинг изчил ва мантикий давоми бўлиб, у сиёсий тизимни такомиллаштириш йўлида кўйилган навбатдаги улкан ва мухим кадамдир. Учинчидан, Конституциямиз жамиятнинг иктисодий негизларини бозор муносабатларини ривожлантиришга каратилган хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши, барча мулк шаклларининг тенг хукуклилигини ва хукукий жихатдан баб-баравар мухофаза этилишини хусусий мулк бошка мулк шакллари каби дахлсизлиги ва давлат химоясида эканлиги эътироф этилди. Мулкнинг ўтмишда сиёсий синфларга бўлинишига асосланиб шаклларга ажратилиши, химоя килиниши ва кайси шаклда ва кимга тегишли бўлишига караб ўрнатилган тенгсизликка бархам берилди, мулкнинг кимга тегишли бўлишидан катъий назар, тенг равишда ривожланиши учун имкониятларнинг мавжуд бўлиши ва уларни баб-баравар хукукий мухофаза килиш коидалари Конституциямизда ва унинг асосида кабул килинган Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг тегишли моддаларида ўз аксини топди. Тўртинчидан, Ўзбекистон давлат курилиши тизимидаги талайгина ўзгаришлар Конституцияда хам ўз аксини топди. Бешинчидан, ўзбек тилига давлат тили макоми берилганлигини Конституциявий норма даражасига олиб чикилганлигидир. Олтинчидан, Ўзбекистон Республикасида ижтимоий хаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши, ягона хукмрон мафкурадан ва факат синфийликка асосланишдан воз кечилиб, умуминсоний кадриятларга таянган холда хеч кайси мафкура давлат мафкураси бўлмаслиги, матбуот ва ахборот эркинлиги, цензурага йўл кўйилмаслиги мустахкамланган. Еттинчидан, Конституциямизда давлат хокимияти тизимида хокимиятлар бўлиниши принципи - уччала хокимиятнинг мувозанатини, тенглигини хамда уларнинг ўзаро бир-бирини тийиб туришини таъминловчи тизимнинг хукукий, ташкилий асослари белгилаб кўйилганлигидир. Саккизинчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида барча учун виждон эркинлиги кафолатланди. Хар бир инсон хохлаган динга эътикод килиш ёки хеч кайси динга эътикод килмаслик хукукига эга эканлиги, диний карашларни мажбуран сингдиришга йўл кўйилмаслиги мустахкамланди. Дин давлат сиёсатидан ажратилди. Тўккизинчидан, Асосий конунимиз Суверен Коракалпогистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киришини, унинг суверенитети Ўзбекистон Республикаси томонидан мухофаза этилишини ва бошка конституциявий - хукукий макомларини мустахкамлади. Конституциямиз Давлатимиз рахбари таъкидлаганларидек, “Мустабид тузумдан демократик жамиятга, мамлакатни бошкаришда инкирозга юз тутган ўта марказлашган маъмурий – буйрукбозлик ва тенг таксимлаш тизимидан эркин иктисодиётга ўтишни таъминлади, давлатчилик ва хукук, сиёсат сохаларида иктисодий ва ижтимоий хаётимизда мухим ахамиятга эга бўлган ислохотларни амалга оширишда ишончли конунчилик негизи ва хукукий асос бўлиб хизмат килмокда”. Дунёдаги ривожланган демократик давлатларда хеч бир шахс, хеч бир фукаро ўз ижтимоий-шахсий хаётини, ўзининг хукуклари ва конуний манфаатларини химоя килишни Конституциясиз тасаввур кила олмайди. Чунки хар бир шахс кундалик хаётида Конституцияда белгилаб кўйилган хукук ва эркинликларига бевосита мурожаат килади хамда ушбу Асосий конунга ўзининг хукук ва эркинликларини кафолатлаб берувчи олий юридик хужжат сифатида карайди. Шунинг учун хам демократик жамиятда яшаётган хар бир шахс Конституциянинг мазмун мохиятини чукур англаб олиши хамда шахсий хаётида учраб турадиган муаммоларнинг ечимини айнан Конституциядан топа билиши зарур. Бу борада жамиятда хукукий билимларни ошириш, айникса, Конституциямизни ўрганиш юзасидан бир катор самарали ишлар амалга оширилмокда, жумладан 2001 йил 4 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўгрисида”ги Фармойиши бунинг ёркин далилидир. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бухоро вилоят адлия бошкармаси ва унинг тизимига кирувчи муассасалар томонидан хам ушбу вазифаларни рўёбга чикариш юзасидан кўплаб ишлар амалга оширилмокда. Жамиятда хукукий онг ва хукукий маданиятни юксалтириш максадида жорий йилнинг 9 ойи давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2473 маротабадан ортик хукукий таргибот ишлари олиб борилган бўлса, унинг 200 дан ортиги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-мохиятини ахолига етказишга оид хукукий таргибот ишларининг хиссасига тўгри келади. Эндиги олдимизда турган вазифа олиб борилаётган хукукий таргибот йўналишларининг янги усулларини ва шаклларини ишлаб чикиш хамда амалда татбик этиш бўлиб хисобланади. Айникса, ахборот технологиялари жадаллик билан ривожланиб бораётган бир вактда, хукукий таргиботларнинг махсус электрон дастурли шаклларини жорий этиш лозим. Шунингдек, мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони кундан-кунга ошиб бораётганлигини инобатга олган холда хар бир давлат органининг расмий сайтларида “Савол беринг – жавоб берамиз” рукн (сахифа)ларини ташкил этиш ва буни кенг халк оммасига таргиб этиш лозим. Яна бир мухим вазифа шундан иборатки, ижро этувчи хокимият тармокларининг бу борадаги фаолиятини мувофиклаштириш лозим. Чунки, юксак даражадаги хукукий онгни шакллантирмасдан туриб хукукий давлат куришни тасаввур этиб бўлмайди. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - мустакилликнинг конуний ифодаси, шунингдек буюк келажагимизнинг хукукий кафолатидир. Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек, “Бизнинг Конституциямиз умуминсоний гоялар – тенглик, эркинлик, биродарлик, халклар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат ва дунё баркарорлиги каби энг улуг гояларга хизмат килади”.

 

11. 17 декабрь – Узбекистон халк ёзувчиси Худойберди Тухтабаев таваллудининг 80 йиллигига (1932)

 

XUDOYBERDI TO’XTABOYEV
(1932)

  O’zbek bolalar adabiyotining ko‘zga ko‘ringan iste’dodli vakillaridan biri Xudoyberdi To‘xtaboev Farg‘ona viloyatining O’zbekiston tumanida 1933 yili tug‘ildi. U o‘rta maktabni bitirgach, O’rta Osiyo dorilfununining filologiya fakultetida (1950—1955) ta’lim oldi. U ko‘p vaqt «Toshkent haqiqati», «Qizil O’zbekiston» ro‘znomalarida, «Guliston» oynomasida bo‘lim muharriri va boshlig‘i bo‘lib xizmat qildi. 1972—1977 yillarda «Yosh gvardiya» nashriyotida bosh muharrir, «Sharq yulduzi» oynomasida muharrir o‘rinbosari, hozir esa «Yosh kuch» oynomasining bosh muharriridir.

Xudoyberdi To‘xtaboyevning ijodi asosan 1958 yildan boshlandi. Uning «Shoshqaloq» nomli hikoyalar to‘plami 1962 yilda, «Yosh gvardiya» (1963) nomli hikoyalar to‘plami, «Sir ochildi» (1964) va «Sehrli qalpoqcha» (1965) nomli qissalari birin-ketin nashr qilinib, keng kitobxonlar ommasining mehr-muhabbatini qozondi.

U o‘zining yumoristik roman, qissalarida yoshlarning to‘g‘rilik, insonlarga bo‘lgan mehru muhabbat, sadoqat kabi olijanob xislatlartshi va firibgarlikka qarshi olib borgan kurashlarini qiziqarli va ta’sirtan sahifalarda aks ettiradi. Bu jihatdan Xudoyberdi To‘xtaboyevning «Sariq devni minib»  (1969) va «Sariq devning o‘limi» (1973), romanlari 70-yillar o‘zbek bolalar adabiyotining taraqqiyotiga qo‘shilgan salmoqli hissadir. Shuningdek, X. To‘xtaboev «Besh bolali yigitcha» (1975), «Qasoskorning oltin boshi», «Yillar va yo’llar» (1983), «Sehrgarlar jangi yoki shirin qovunlar mamlakatida» (1987) asarlarining ham muallifidir. Adib mazkur asari uchun Hamza mukofotini olgan. O’zbekiston xalq yozuvchisidir (1991).

Xudoyberdi To‘xtaboyev bolalar adabiyotining chinakam jonkuyari sifatida «Kamalak» nashriyotida muharrir, bosh muharrir vazifalarida ishlagan. Bu ijodkor nomi  o‘zbek  jurnalistikasida  A. Qodiriy,  K. Aliev, V. Mahkamov, U.Yusupov singari feletonchilik borasia ham ma’lum va mashhur. Uning o‘tkir feletonlari 60—70-yillar publitsistikasining ajoyib namunalari sifatida jamiyatimizning salbiy illatlaridan qisman tozalanishida o‘z amaliy hissasini qo‘shgan.

 

12. 24 декабрь – Болалар ёзувчиси, Узбекистон халк шоири, Узбекистонда хизмат курсатган санъат арбоби Пулат Мумин таваллудининг 90 йиллиги (Муминов, 1922–2004), искусств Узбекистана
 

PO’LAT MO’MIN 
(1922)

  Po‘lat Mo‘min shoir, dramaturg va nosir sifatida adabiyot ixlosmandlariga, xususan yosh avlodga tanish va yaqindir. O’zining quvnoq she’rlari, zavqli ko‘shshutari va qizipqarli dostonlari, ertak va dramatik asarlari bilan bolalarning sevimli adiblaridan biri bo‘lib qolgan.

U 1922 yil 24 dekabrda Toshkent shahrida tavallud topgan. Avval pedagogika bilim yurtida tahsil  oladi. So‘ng Nizomiy nomidagi pegagogika (1944) institutini tugatib, o’qituvchilik qiladi. “Lenin uchquni” ro‘znomasida adabiy xodnm, 1951-1952 yillarda O’zbekiston Davlat nashriyotida bolalar adabiyoti bo‘liminjng mudiri bo‘lib ishlaydi. 1954—1960 yillarda Yozuvchilar uyushmasida, 1962—1964 yillarda Madaniyat Vazirligi qoshidagi San’at boshqarmasida nuharrirlik qiladi.

1949 yilga kelib, uning «Sayrang, qushlar» nomli ilk to‘plami chop etiladi. Ketma-ket «Bo‘l, tayyor!», «Tish cho‘tkasi ertagi» (1955), «Hunardan unar» (1958), «To‘g’ri o‘sgan gul bo‘lar» (1960), «Aql qayerda bo‘lar» (1962), «Oltin nay» (1967), «Rahmatga rahmat!» (1969), «Eson va Omon» (1971), «Odob va oftob» (1971) hamda «Yaxshilarga o‘xshasam», «Gul va Piyoz», «Kuldi xiyol», «Men sevaman, sen sevasanmi?», «Oltin boshoqlar», «66 oltin ko‘l» kabi o‘nlab to‘plamlarp nashr etildi. Ularning ko‘pchiligida yoshlarning beg’ubor ruhiy dunyolari, qalb harorati va iztiroblari ifodalangan.

Po‘lat Mo‘min dramaturg sifatida ham «Qovoqvoy bilan Chanoqvoy» (1970), «Suqatoy va Konfetvoy», «Bahodirning jasorati» kabi asarlarini yaratdi. U mohir qo‘shiqchi sifatida elga tanilgan. Shoirning «Indamadi», «Onadur ul, onadur», «Ey, muhabbat». «Senga bir gap aytaman» kabi o‘nlab qo‘shiqlari o‘zining sodda va ravonligi, musiqiy va xalqchilligi bilap el og‘zida kuylanib kelinadi. 

U mohir tarjimon sifatida A. S. Pushkin, V. Mayakovskiy, S. Marshak, S. Mixalkov, A. Barto, N. Nosov asarlarini ona tiliga ag‘dardi. Ko‘pgina asarlari o‘zga tillarga tarjima qilindi.

Po‘lat Mo‘minning adabiyot oldidagi xizmatlari xalq va hukumat tomonidan yuqori baholandi. 1992 yilda unga O’zbekiston xalq yozuvchisi faxriy unvoni berildi.